Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Пухта лойиҳа — тадбиркорлик истиқболи


Бугунги кунда юртимизда бунёд­корлик ишлари кенг кўламда олиб бо­рилаётган экан, бунда замонавий қурилиш маҳсулотларига бўлган талаб ҳам ошиб бормоқда. Бу эса ўз-ўзидан янги-янги қурилиш маҳсулотлари иш­лаб чиқарувчи корхоналарни ташкил этиш, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашга эҳтиёж туғдираяпти.

Навоий шаҳрида фаолият юри­таётган "Навоий гипс блок" оила­вий корхо­наси ана шундай тадбир­корлик субъ­ектларидан бири са­налади. Бугунги кунда 4 нафар хо­дим иш олиб бораёт­ган корхонада кунига ўртача 100 квад­рат метр тай­ёр маҳсулот — гипс девор­лар иш­лаб чиқарилаётир. Бундай товар тури хонадонларни бўлишда қулай во­­сита саналиб, овоз ўтказмаслиги ҳам­да мустаҳкамлиги билан аҳа­миятли.   

— Навоий информатика ва элек­трон саноат касб-ҳунар коллежини ўтган ўқув йилида битириб, "Менинг бизнес ғоям" танловининг рес­публика бос­қи­чида ғолибликка эришган эдим, — дей­ди кор­хона раҳбари Шаҳ­ноза Абду­раҳ­монова. — Менга 23 миллион сўмлик грант ажратилди. Шундан сўнг корхона фаолиятини бошлаб юбор­дим. Ҳозирда маҳсулот­лари­миз­га талаб ортмоқда. Бу­хоро ҳамда Тошкент вилоятларидан ҳам ишлаб чиқараётган гипсблок­лар­ни ха­рид қилиш истагидаги қурувчи таш­ки­лотлардан таклифлар келиб ту­шаяпти.

Интилган ҳар бир киши кўзлаган на­тижасига етади. Шу жиҳатдан олиб қа­раганда, тадбиркор қизнинг ғайратига таҳсин айтсак арзийди. Бир сўз билан айтганда, юртимизда ёшларнинг қо­билиятини рўёбга чи­қаришда турли тан­лов ва мусобақа­лар­нинг ўрни катта бўлмоқда.

О. ШУКУРОВ.

Сурат муаллифи С. АСЛОНОВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 225 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus