Бугун: 09 Июл 2020 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ПРЕЗИДЕНТ МАКТАБЛАРИГА ЎҚУВЧИЛАР БУ ЙИЛ ҚАБУЛ ҚИЛИНМАЙДИ


Бугунги кунда юзага келган пандемия вазиятидан келиб чиқиб, карантин даврида ёш авлод соғлигини асраш, пандемия бутунлай бартараф этилмаган шароитда вояга етмаган ўқувчиларнинг катта сиғимли биноларда, саралаш имтиҳонлари вақтида узоқ вақт қолиб кетишига йўл қўйиб бўлмаслиги сабаб жорий йилда Президент мактабларига қабул бўлмайди. Бу ҳақда  Тошкент шаҳридаги Президент мактабида бўлиб ўтган матбуот анжуманида хабар қилинди.

— Пандемия пайтида, шунингдек, хорижий ҳамкоримиз – Cambridge Assessment ташкилоти вакилларининг мамлакатимизга карантин даврида ташрифини белгиланган саналарда ташкил этиш имкони йўқлиги сабабли истисно тариқасида жорий йилда Президент мактабларига ўқувчилар қабули келгуси ўқув йилда ўтказилади, — деди  Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Сарвар Бабаходжаев.

Тошкент, Нукус, Наманган ва Хива шаҳарларида фаолият юритаётган Президент мактабларига 2020/2021 ўқув йилига ўқувчиларни бешинчи синфларга қабул қилиш имтиҳонлари 2021 йилга қолдирилиб, 2021/2022 ўқув йилида ўқувчилар бешинчи ва олтинчи синфларга қабул қилинади.

Кўрилганлар сони: 745 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus