Бугун: 20 Окт 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ПРЕСС – ТУРНИНГ НАВБАТДАГИ МАНЗИЛИ КОНИМЕХ ТУМАНИДА...


Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилояти ташаббуси билан шаҳар-туманларда ўтказилаётган Пресс-турнинг навбатдагиси жорий йилнинг 4-октябрь куни Конимех туманида бўлиб ўтди. 

Маҳаллий ва республика ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этган тадбир давомида иштирокчилар туманда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари билан танишди.

            Дарҳақиқат, бугунги кунда 37 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган ҳудуд тараққий этмоқда. Айниқса, сўнгги 2 йил ичида туманга инвесторларнинг ташрифи, қолаверса маҳаллий тадбиркорларнинг лойиҳалари кўпайиб, янги-янги замонавий корхоналар фаолият бошламоқда.

Хусусан, 2018 йилда Конимех туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастурига асосан умумий қиймати 53,7 млрд. сўм бўлган жами 28 та лойиҳалар амалга оширилиб, натижада 391 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Мисол учун, “Navoiy Gips Xomashyo” МЧЖ томонидан қиймати 1,5 млрд.сўм бўлган гипс маҳсулоти ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

“Riverstone Powders” МЧЖ томонидан 1,6 млрд.сўм бўлган МП-1 маркали активлаштирилган минерал кукун ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

“Konimex-Askomj” МЧЖ томонидан қиймати 4,5 млрд.сўм бўлган замонавий иссиқхона ташкил этиш;

“Konimextex” МЧЖ томонидан 4,1 млрд.сўм бўлган текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

“Navoiy Azot” АЖ томонидан 6,4 млрд.сўм бўлган полипропилен қоплари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳалари амалга оширилди.

 

Кўрилганлар сони: 801 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus