Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Оқсаройда учрашув

Оқсаройда учрашув

24.11.2014 10:03:28


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 21 ноябрь куни Оқсаройда Швейцария Конфедерацияси Президенти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) амалдаги раиси Дидье Буркхальтер билан учрашди.  Давлатимиз раҳбари олий мартабали меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, Ўзбекистон Швейцарияга ишончли ҳамкор, жаҳон сиёсатида муҳим ўрин тутувчи, умумэътироф этилган халқаро иқтисодий ва молиявий марказ сифатида қарашини таъкидлади.  Мулоқот чоғида Ўзбекистон – Швейцария муносабатларининг муҳим масалалари, сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.  Мамлакатларимиз ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорлик бўйича катта тажриба тўплангани, мустаҳкам шартномавий-ҳуқуқий асос яратилгани таъкидланди.  Ўзбекистонда Швейцария капитали иштирокида 77 корхона фаолият юритмоқда. Уларнинг 22 таси тўлиқ ушбу мамлакат сармояси ҳисобига ташкил этилган. Жорий йилда ҳам савдо соҳасида ижобий тенденция кузатилмоқда.  Шу билан бирга, ҳар иккала мамлакатнинг мавжуд салоҳияти ўзаро манфаатли бўлган барча соҳаларда ҳамкорликни изчил кенгайтириш имконини бериши қайд этилди.  Учрашувда таъкидланганидек, минтақавий ва халқаро миқёсдаги сиёсатга оид кўплаб масалалар бўйича мамлакатларимизнинг позицияси яқин ёки ўхшаш экани БМТ, ЕХҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик учун қулай шароит яратмоқда.  Ўзбекистон Швейцариянинг 2014 йилда ЕХҲТга раислигини қўллаб-қувватлаган эди. Президент Дидье Буркхальтер ЕХҲТга раисликнинг дастлабки якунлари бўйича ўз фикрини баён қилди.  Учрашувда долзарб халқаро масалалар ҳам муҳокама қилинди. 

Фарҳод Қурбонбоев (сурат), ЎзА

Кўрилганлар сони: 3520 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus