04.06.2018 10:05:01
Навоий шаҳридаги 13-умумтаълим мактабида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, "Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонаси билан ҳамкорликда ўқув семинари ўтказилди.
Унда кундузги мактаболди ва шаҳардан ташқари оромгоҳларда мавсум давомида фаолият кўрсатадиган 452 нафар педагог ходим иштирок этди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг дастури асосида оромгоҳларда таълим-тарбия ишларини ташкил этиш бўйича "Ёз концепцияси"нинг мазмун-моҳияти малакали тренерлар томонидан очиб берилди. Шунингдек, семинарда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, ДСЭНМ ходимлари ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши вакиллари мавзуга оид маърузалар қилишди.
Мавсум давомида сифатли методик маҳсулотлар билан таъминлаш, тизимли ёрдам кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида семинар иштирокчиларига "Ёз — болажонларнинг севимли даври" шиори остида энг яхши кўргазмали қуроллар ва тавсиялар, тадбирлар сценарийлари ҳамда дарс ишланмалари тақдим этилди.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, жорий йил мактаболди оромгоҳларида 3 мавсумда жами 2650 нафар боланинг дам олиши режалаштирилган.
Жами мурожаатлар:162
Кўриб чиқилган:139 (86%)
Кўриб чиқилмоқда:23 (14%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а