Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Қонун лойиҳаси муҳокама қилинди


“Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик компаниясида парламент қуйи палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган тадбирда депутатлар, вазирлик ва идоралар, суғурта компаниялари, “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик компанияси ва йўловчи ташиш хизматлари кўрсатадиган ташкилотлар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.  Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси С.Жабборов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида транспорт-коммуникация тизимини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор халқимиз фаровонлигини ошириш ва мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини юксалтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилаётганини таъкидлади.  “Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси давлатимиз раҳбарининг 2010 йил 26 ноябрда қабул қилинган «2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган 2011-2015 йилларда республика микромолиялаш соҳасини ва банкдан ташқари молия секторини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури асосида ишлаб чиқилган. Уни ишлаб чиқишда миллий тажриба ва хорижий мамлакатлар амалиёти атрофлича ўрганилди.  Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат суғурта назорати инспекцияси бошлиғи Ўктам Абдуллаевнинг таъкидлашича, йўловчиларни суғурталаш билан ҳимоя қилиш 1993 йил 7 майда қабул қилинган «Умумий фойдаланишдаги ҳаво, темир йўл, ички сув ва автомобиль транспорти йўловчиларининг мажбурий шахсий суғуртаси тўғрисида»ги қонун асосида таъминланмоқда. Мазкур қонун меъёрларининг бир қисми айни пайтда замонавий талабларга жавоб бермайди.  Янги қонун лойиҳасида мамлакатимиз ҳудудидаги барча турдаги транспорт воситалари йўловчиларига суғурта тақдим этилади. Йўловчилар манфаатини тўлиқ ҳимоя қилиш учун уларни мажбурий шахсий суғурта қилиш ўрнида ташувчининг йўловчилар олдидаги жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш механизмидан фойдаланилади. Ушбу чора-тадбирлардан кўзланган асосий мақсад ташувчи ташкилотлар томонидан йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мулкига етказилган зарар қопланишини кафолатлашдир.  Давра суҳбати иштирокчилари “Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини оширишда муҳим қадам бўлиши ва кафолатини таъминлашнинг умумдавлат тизимида алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади. Қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди. 

Муҳаммад Қаршибоев, ЎзА

Кўрилганлар сони: 3981 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus