Бугун: 17 Июн 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Қонун ижроси билан кучли


Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашидаги O‘zLiDePнинг депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда депутатлар, партия фаол­лари, тадбиркорлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда Ўзбекистон Рес­публикасининг "Давлат тасарру­фидан чиқариш ва хусусийлаш­тириш тўғрисида"ги Қонуннинг ижроси юзасидан сўнгги уч йил­да вилоятда амалга оши­рил­ган ишлар, хусусийлашти­рил­ган давлат мулки объектлар­ининг бугунги кундаги фаолия­ти ва ҳолати тўғрисида сўз борди.

— Сўнгги 3 йилда жами 34 та дав­лат мулки объекти ин­вес­тиция ва ижтимоий мажбу­рият­лар эвазига "ноль" харид қий­матида тадбиркорларга со­тилиши белгиланиб, уларнинг 33 таси сотилиши таъминлан­ди, — дейди йиғилишда қонун ижроси юзасидан сўз олган Ху­сусийлаштирилган корхоналар­га кўмаклашиш ва рақобатни ри­вожлантириш Давлат қўми­таси Навоий вилояти ҳудудий бош­қармаси бошлиғи К. Нур­муро­дов. — 1 объект эса давлат архи­тектура ва қурилиш назо­рат инспекциясининг хулосаси­га асосан яроқсиз деб топилиб, қонунда белгиланган тартибда ҳал этилди. Шунингдек, омма­вий савдолар орқали сотилиши белгиланган 9 та давлат мулки объектининг 5 таси сотил­ди.

Шу ўринда таъкидлаш керак­ки, тадбиркорлик субъектлари бу имкониятлардан самарали фойдаланиб, янги иш ўринла­ри яратиш, харидоргир, арзон ва сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда. Ле­кин, беш қўл баравар бўлма­гани каби айрим тадбиркорлик субъектлари давлат мулкини "ноль" қийматда хусусийлаш­тириб олгандан кейин ўзи то­монидан қилиниши керак бўл­ган ишларни пайсалга солиши оқибатида белгиланган вазифа­лар ўз вақтида бажарилмасдан келинган. Натижада ишлаб чи­қарилиши керак бўлган маҳсу­лотлар фақат қоғозларда қолиб кетгани ҳолда объектдан сама­ра­сиз фойдаланилган ҳолатлар ҳам учрайди. Мисол учун, Кар­мана тумани ҳокимлиги балан­си­даги МТМ биноси ва ин­шоот­ла­рини "Navoi Moda Simp­li­ce" чет эл сармояси асоси­да­ги қўшма корхона "ноль" қий­мат­да сотиб олган эди. Лекин тадбиркор томонидан инвести­ция мажбуриятлари белгилан­ган муддатларда ва ҳажмларда бажарилмаган. Шунинг учун хў­жалик суди қарорига асосан тадбиркорлик субъекти билан тузилган олди-сотди шартно­маси бекор қилинди. Шу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун хусусийлаштирилган давлат мул­ки объектларида тушунти­риш ишлари олиб бормоқда­миз. Му­аммолар юзага келаёт­ган бўлса, уларни бартараф этиш бў­йича зарур ёрдамларни аямаймиз.

Чунончи, мазкур қонун ижроси бўйича хусусийлаштирилган давлат мулки объектларини зарур муҳандислик коммуника­циялари ва инфратузилмалар қурилиши бўйича амалга оши­ри­лаётган ишлар юзасидан йи­ғилиш иштирокчиларининг фикр­лари тингланди.

Савол-жавоб, баҳс-мунозара­ларга бой бўлган йиғилишда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

А. ЖЎРАЕВ,

халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашидаги O‘zLiDePнинг депутатлик гуруҳи раҳбари.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 2839 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus