Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Қонун ижодкорлиги тизими такомиллашмоқда


Жорий йил 14 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги қонун асосида ана шу қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида акс эттирилди. Унга биноан, Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг мансабдор шахслари томонидан амалга киритиш – энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жаримага тортилади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилгандан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса – энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Адлия вазирлиги Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғи Нодиржон Жўраев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида давлат ва жамиятнинг ҳуқуқий асоси – миллий қонунчилик тизимини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қонунларга, социал-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар эҳтиёжларига мос бўлиши изчил таъминланаётир. Бу, ўз навбатида, мамлакатимизни янгилаш ва модернизация қилиш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, барча соҳаларни эркинлаштириш, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга замин яратмоқда.

Бундай ҳолатларга барҳам беришда қонунчиликка, хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган меъёрлар муҳим аҳамият касб этади.

Анжуманда мазкур турдаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чоралари кимларга нисбатан татбиқ этилиши, ушбу турдаги ҳуқуқбузарликнинг содир этилиши учун шарт-шароит яратувчи ҳолатлар ва уларнинг олдини олиш чоралари ҳамда бу борада вазирлик ва идораларнинг юридик хизмати ходимлари олдида турган долзарб вазифалар хусусида мулоҳазалар билдирилди.

Кўрилганлар сони: 2984 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus