Бугун: 23 Сен 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Омилкорлик — фаровонлик манбаи


Кармана туманининг "Уйрот" маҳалла фуқаролар йиғинида кўп йиллардан буён иссиқхоначилик билан шуғулланаётган тадбиркор Меҳриддин Тоғаев номи кўпчиликка таниш.

Сабаби, унинг омилкорлиги, тадбиркорликда тўп­ла­ган бой тажрибаси бугунги кунда кўпчиликнинг эътирофига сазовор бўлган. "Моҳларойим дурдо­наси" масъулияти чекланган жамиятини бошқара­ётган М. Тоғаев 4,5 гектарлик иссиқхонасида поми­дор, бодринг етиштиради. Жорий йилнинг ўзида ўртача 150 тонна маҳсулот экспорти ҳам амалга оширилди. Етиштирилган маҳсулотларнинг қолган 50 фоизи эса ички бозорда сотилди. Балиқчилик, паррандачилик каби йўналишларда ҳам иш олиб бораётган МЧЖнинг 30 нафарлик жамоаси 2016 йилда кўзлаган барча режаларни тўла уддалаб, янги йилга катта мақсадлар билан қадам қўйди.

— Навоий шаҳри ҳудудида икки қаватли, қарийб 800 миллион сўмлик савдо ва маиший хизмат кўр­сатиш мажмуаси барпо этдик, — дейди биз билан суҳ­батда М. Тоғаев. — Яқинда бу объектимиз ҳам ишга тушади. Янги йилдан умидимиз катта. Экспорт борасида улкан ишларни амалга оширмоқчимиз. Бугунгача эришган ютуқларимиз барчаси ходим­лари­мизнинг сидқидилдан меҳнати, қолаверса, давлатимиз томонидан тадбиркорликка қаратилган кенг эътиборнинг самарасидир.      

Вилоятимизда иссиқхоначилик йўналишида иш олиб бораётган "Моҳларойим дурдонаси" МЧЖ каби тадбиркорлик субъектлари билан яқиндан танишар эканмиз, юртимиз фаровонлигида улар­нинг фао­лияти муҳим аҳамиятга эга бўлаётганлигига яна бир бор амин бўлдик.

Озод МУСТАФОЕВ.

Сурат муаллифи Жумамурот МИРЗАЕВ.

Кўрилганлар сони: 3644 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus