Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Олис манзилларни кўзлаган парвозлар


Мустақиллик йилларида Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Урганч, Фарғона ва Навоий шаҳарлари аэропортлари модернизация қилинди ва бугунги кунда Ўзбекистонда 11 та халқаро аэропорт фаолият юритмоқда. Ушбу аэропортлардан замонавий самолётлар орқали Европа, Осиё, Яқин Шарқ ва Шимолий Американинг 50 дан ортиқ шаҳарларига мунтазам парвозлар амалга оширилмоқда.

Муҳими, йўловчиларга хиз­мат кўрсатиш кўлами ва си­фатини оширишга эришила­япти. Буни "Навоий" халқаро аэропорти мисолида ҳам кўр­сатиш мумкин. Унда йўловчи ташиш ва юк терминаллари куну тун фаолият юритиб кел­моқда. Йўловчилар термина­лида йилига 540 000 нафар йўловчига хизмат кўрсат­моқ­да. Юк ташиш ҳажми эса 100 000 тоннани ташкил этади.

Юқори технологик жиҳоз­лар билан таъминланган за­мона­вий йўловчи терминали­да со­ати­га 400 нафар мижоз­га си­фатли хизмат кўрсатиш имко­нияти мавжуд. Халқаро андо­за­ларга мос равишда бу ерда VIP ҳамда CIP заллари, оналар ва болалар хонаси, тиббиёт пункти, чиптахона, валю­та ал­маштириш шохоб­ча­си, почта алоқаси бўлими, "Duty free" савдо дўкони, "Sun Volley" (Oltin Vodiy) рестора­ни, "Полет" (Parvoz) кафеси, "Oasis" бари ишлаб туриб­ди. Бугунги кунда Навоий зами­нидан юртимиз­нинг бошқа ви­лоятлари ҳамдаҲамдўст­лик давлатларидаги қатор йи­рик шаҳарларга пар­воз қи­лиш, юк ташиш ишлари­ни амалга ошириш мумкин. Бун­дан ташқари, бу ерда бир қан­ча чартер рейслари ҳам ташкил этилган. Шу орқали хорижий мамлакатлардан ҳам самолётлар қабул қилин­моқда. "Навоий" аэропорти асосий туристик шаҳарлари — Бухоро ва Самарқанд ша­ҳар­ларига яқин жойлашган­лиги туфайли йўловчи пар­возларини ри­вож­лантириш­да муҳим омил бўлмоқда.

— Москва шаҳридан Ўзбе­кистон ҳаво йўллари орқали Навоий халқаро аэропортига учиб келдим, — дейди Вита­лий Ким. — Ҳаво кемасидаги ми­жозларга кўрсатилаётган хиз­мат юқори даражада таш­кил этилган. Аэропортдаги кутиш залла­ри, божхона ҳуж­жатларни расмийлаштириш жараёнла­ридаги тартиб, йў­ловчилар учун яратилган шарт-шароит­лар, хавфсиз­лик­нинг таъмин­ланганини кўриб, фақат қойил қолиш мумкин.

Бугун халқаро аэропортга ташриф буюраётган хорижий меҳмонлардан ана шундай бе­ғараз, беминнат эътироф­лар­ни эшитиш табиий ҳолга ай­ланди. Аммо ютуқлар шу билан чекланиб қолмайди. Навоий халқаро аэропортини Марка­зий Осиёда мультимо­дал ло­гис­тик марказга ай­лантириш ҳамда логистик мар­каз масш­таблари ва географиясини кен­гайтириш режалари юза­си­дан изла­ниш­лар олиб бо­рилмоқда. 

Ҳилола ИСМАТОВА.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 115 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus