11.12.2018 12:22:24
Юртимизда таълим-тарбия тизимини тубдан такомиллаштириш, эртанги кунимизнинг муносиб давомчиларини камолга етказишнинг мустаҳкам ташкилий-ҳуқуқий механизми яратилди. Дунё тараққиёти шиддати барча соҳа каби бу жараёнга ҳам янгича ёндашувни, инновацион технологияларни олиб кирмоқда. Зеро, ёш авлодни комил инсон қилиб тарбиялаш уларнинг касбий тайёргарлигига ҳам бевосита боғлиқ.
Шу нуқтаи назардан таълим самарадорлигини аниқлаш, талабаларнинг эгаллаётган билим даражасини назорат қилиш мақсадида 100 баллик рейтинг тизимидан «5» баҳолик усулга ўтилди.
2018 йил 9 августда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги буйруғи эълон қилинди. Низомга кўра, талаба билими назорат қилиниб, 5 баҳолик тизимда холис ва одилона баҳоланади. Якуний назорат фанни ўқитган профессор-ўқитувчи томонидан эмас, ўқув машғулотларида қатнашмаган устозлар томонидан амалга оширилади. Тегишли фан бўйича ўқув машғулотларини олиб борган мутахассис якуний назорат турини ўтказишда иштирок этиши тақиқланади. Мазкур жараёнлар таълим сифатини назорат қилиш бўлими томонидан доимий равишда ўрганиб борилади. Тартиб бузилганлиги аниқланган ҳолларда ўтказилган назорат турларининг натижаси бекор қилиниши ҳамда назорат қайтадан ўтказилиши мумкин. Баҳолаш натижаларидан норози бўлган талабалар факултет декани томонидан тузилган апелляция комиссиясига ариза бериш ҳуқуқига эга.
Таъкидлаш лозимки, «5» баҳолик тизим жорий йилда олий таълим муассасасига қабул қилинган биринчи босқич талабаларига қўлланиб, юқори босқич талабалари аввалги 100 баллик рейтинг тизими асосида институтни якунлашади. Бу эса баҳолашда пайдо бўлиши мумкин бўлган тушунмовчиликларнинг олдини олади.
Мазкур баҳолаш тизими талабанинг ўз устида ишлаши, ижодкорлиги ва назарий билимларни чуқур эгаллашини ҳамда амалиётда татбиқ этиши, фан бўйича ўзлаштириш даражасининг давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлайди.
Ш. ҲАЙДАРОВА,
НДПИ ўқув-услубий бошқарма методисти.
Жами мурожаатлар:162
Кўриб чиқилган:139 (86%)
Кўриб чиқилмоқда:23 (14%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а