Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Олий таълим муассасасига имтиёз билан...


Зарафшон академик лицейи бити­рувчиси Шах­­зод Ибрагимов лицейда ўқиб юрган кезлари барча фанларни қунт билан ўзлаштираркан, геогра­фия­га оид билимларини яна бир карра чу­қурроқ ўрганди. Бу ўз самарасини бер­май қол­мади, албатта.

У жорий йилда пойтахтимизда бўлиб ўтган академик лицей ва касб-ҳунар кол­­лежлари ўқувчиларининг умум­таъ­лим фанлари бўйича республика олим­пиадасида иштирок этиб, геог­рафия фанидан фахрли 2-ўрин қўлга ки­­ритди. Бу эса унга имтиёз асосида юртимиз­да­ги энг нуфузли таълим муас­­сасаларидан бири бўлган Ўзбе­кистон Миллий универси­тети­нинг "География" факультетига ўқишга ки­риш им­­кониятини берди.

Зарафшон тиббиёт коллежини битирган Гул­ноза Азимова ҳам спортнинг дзюдо туридан ўт­казилган мамлакат чемпионатида биринчи ўрин­ни қўлга киритиб, имтиёз асосида ўқишга кириш сертификатига эга бўлди. Чирчиқ шаҳрида майь ойида ўтказилган мазкур мусобақада Гулноза 78 килограмм вазн тоифасида иштирок этган эди.

— Навоий давлат педагогика институтида ўқиш­­ни давом эттираман, — дейди биз билан суҳ­батда Г.Азимова. — Менинг бундай натижага эришишимда Зарафшон шаҳар БЎСМ мураб­бийи С.Исоқовнинг хизматлари катта. Келгу­си­­да мазкур спорт туридаги фаолиятимни да­вом эттириб, олимпиада ўйинларида иштирок этиш ниятим бор.

Келажагимиз эгаларининг ютуқларида улар учун яратилган имкониятлар кўлами акс этиб ту­рибди. Зарафшонлик ёшлар ҳам яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланишаркан, на­фақат мамлакатимиз миқёсида, балки халқаро эъ­ти­рофга ҳам эришиб келишмоқда.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 472 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus