21.04.2017 17:15:23
Айни пайтда вилоятимиздаги мавжуд фермер хўжаликлари раҳбарларининг 144 нафарини аёллар ташкил этса, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида ҳам 6500 нафардан ортиқ хотин-қиз фаолият кўрсатиб келмоқда.
Бу юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий юксалишлар жараёнида аёлларимизнинг фаол иштироки ҳар томонлама кенгайиб бораётганлигидан дарак беради, албатта.
Яқинда O'zLiDeP вилоят ҳудудий партия ташкилоти томонидан Навбаҳор туманидаги 11-сонли мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган бизнес-семинарда ҳам шу хусусда сўз борди. Партия вакиллари билан биргаликда тадбиркорлик соҳасида ўз ишини бошламоқчи бўлган хотин-қизлар ва бошқа ҳамкор ташкилот мутасаддилари иштирок этган тадбирда Президентимизнинг вилоятимизга ташрифи чоғида белгиланган устувор вазифаларга тўхталиб ўтилди. Шунингдек, сўзга чиққанлар томонидан ҳудудий партия ташкилотининг жорий йилга мўлжалланган комплекс ҳаракат дастури ижроси юзасидан фикрлар билдирилди. Тадбир давомида бугунги кунда тадбиркорликни бошламоқчи бўлган аҳоли, шу жумладан, хотин-қизларимиз олдидаги муаммоларни ҳал этиб бериш, "Оилавий тадбиркорликдан мустаҳкам оилага" тамойилини амалда қарор топтириш депутатлар олдида турган долзарб вазифа эканлиги таъкидланди.
Якунда мутасаддилар томонидан иштирокчиларнинг саволларига жавоблар қайтарилди.
Аслиддин АПТАРОВ.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Жами мурожаатлар:191
Кўриб чиқилган:139 (73%)
Кўриб чиқилмоқда:52 (27%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а