30.06.2017 12:07:02
Вилоят "Матбуот уйи"да "Дўстлик байроғи" ва "Знамя дружбы" газеталари таҳририяти давлат корхонаси ва Навоий шаҳридаги "Кимёгар" маҳалласи ҳамкорлигида Гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги доирасида ҳамда аҳоли орасида санитария-эпидемиологик вазиятни ўрганиш мақсадида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда вилоят соғлиқни сақлаш, давлат ветеринария бошқармалари, ДСЭНМ, ИИБ, наркология диспансери ҳамда ОАВ вакиллари, шунингдек, ўқувчи ёшлар иштирок этди.
Сўзга чиққанлар гиёҳвандлик оқибатида келиб чиқадиган салбий оқибатлар, унинг инсон руҳияти ва келажак авлодга ўтказадиган таъсири, вилоятимизда заҳри қотилга чалинишнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар ҳақида тўхталдилар. Маърузаларнинг ҳаётий мисолларга бойлиги йиғилганлар учун янада қизиқарли ва аҳамиятли бўлди.
"Кимёгар" маҳалласида вояга етмаганлар билан ишлаш, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишга мойил шахсларни эрта аниқлаш борасидаги чора-тадбирлар, оила, таълим муассасалари билан ўрнатилган мустаҳкам ҳамкорлик хусусида ҳам тўхталиб ўтилди.
Шу билан бирга, ўта юқумли ва хавфли ҳисобланган лейшманиоз, уни келтириб чиқарадиган асосий омиллар, уй ҳайвонларини парваришлаш, касалликнинг олдини олиш, даволашда амал қилиш зарур ҳисобланган бирламчи қоидалар борасида ҳам аниқ фикрлар билдирилди.
Ўқувчи ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари мавзулар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олдилар.
Жами мурожаатлар:191
Кўриб чиқилган:139 (73%)
Кўриб чиқилмоқда:52 (27%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а