Бугун: 22 Сен 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Одил судлов дахлсизлиги ва мустақиллиги фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга хизмат қилади


Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ҳамда суд ҳокимиятининг фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги роли ва аҳамиятини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Ҳаракатлар стратегиясида айнан суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашга алоҳида урғу берилгани бежиз эмас. Зеро, одил судловни оғишмай амалга оширишда ва адолатли қарорлар қабул қилишда судларнинг мустақиллиги муҳим аҳамият касб этади.

Президентимизнинг 2017 йил 21 февралдаги "Ўзбекистон Рес­публикаси суд тизими ту­зил­масини тубдан такомиллаш­ти­риш ва фаолияти самарадор­лигини ошириш чора-тадбир­лари тўғрисида"ги Фармони бу борада мустаҳкам ҳуқуқий замин бўлди. Мазкур Фармонда мамлакатимизда суд ҳокимия­тининг ягона олий органини таш­кил этиш масаласи ҳал этил­ганлиги муҳим аҳамиятга эга.

Ушбу Фармон соҳадаги дав­лат сиёсатини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқди. Шу асосда ишлаб чиқилган ва амалга киритилган қонунга кўра, Олий хўжалик суди ва Олий суд фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий суд иши юритуви соҳасидаги суд ҳокимиятининг ягона олий органига — Ўзбекис­тон Республикаси Олий судига бирлаштирилди.

Айтиш керакки, Олий Мажлис Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлисида Асосий Қонунимизга киритилган ўзгартишларга му­вофиқ суд-ҳуқуқ тизимида янги институт — Ўзбекистон Респуб­ли­каси Судьялар олий кенгаши ташкил этилди.

Асосий Қонунимизда судьялар мустақиллиги, уларнинг фақат қонунга бўйсуниши ва улар фаолиятига аралашганлик учун жавобгарликнинг муқаррар­ли­ги принципи мустаҳкамланган.

Бугунги тобора ривожланаёт­ган замон ҳар бир судьядан фа­қат ва фақат инсон манфаатла­рига хизмат қилиш, адолат ва қонунийликни таъминлашни талаб этмоқда. Президентимиз томонидан бу талаб олдимизга қатъий қўйилмоқда. Бундай адолатли талаб, ўз-ўзидан, ҳар томонлама етук, ҳалол, касбига садоқатли судьялар корпусини шакллантиришни тақозо этади.

Яқинда Президентимиз Ш. Мир­зиёев суд органлари тизимида одил судловни таъ­мин­лаш бора­сидаги ишлар­нинг аҳволи, муаммолар ва кел­гусидаги вазифалар бўйича ўт­казилган видео-селекторда ҳам одил суд­ловни амалга оши­риш жара­ёни­да унга аралашган шахс ким бўлишидан қатъий жавоб­гарликка тортилишини алоҳида уқтириб ўтди. Шу билан бирга, адолат ва ҳақиқат доимо ҳар бир судьянинг дастурил­ама­лига айланишини таъкидла­ди. 

Шу маънода судьялар ҳамжа­мия­ти­нинг органи ҳисоблана­ди­ган ва мамлакатимизда суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий принципига риоя этилишини таъминлашга кўмаклашадиган Судьялар олий кенгаши ташкил этилиши суд­лар фаолияти самарадорли­гини оширади. Муҳими, одил судловнинг дахлсизлиги адолат барқарорлигига, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари таъмин­ланишига хизмат қилади.

Судьялар олий кенгашига ма­лакали мутахассислар ораси­дан очиқ ва шаффоф танлов асосида судьялар корпусини шакллан­тириш, судьялар дахл­сиз­лиги бузилиши ва уларнинг одил суд­ловни амалга ошириш бораси­даги фаолиятига арала­шиш­ларнинг олдини олиш бў­йича чора-тадбирлар кўриш, номзод­лар ва судьяларнинг кас­бий тайёргарлигини ташкил этиш, аҳоли билан мулоқотни йўлга қўйиш вазифалари юклатилган.

Бир сўз билан айтганда, суд-ҳуқуқ соҳасидаги бу ислоҳотлар суд-ҳуқуқ тизими фаолияти самарадорлигини юксалти­риш­­га, одамларнинг одил суд­ловга бўлган ишончини мустаҳ­камлашга, пировардида, давлат ва жамиятнинг барқарор равна­қига хизмат қилади.

Арслон УСМАНОВ,

жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Кўрилганлар сони: 2891 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus