Бугун: 24 Июл 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Очиқлик ва шаффофликни таъминлайди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидлар тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ички тармоқ ва тармоқлараро кооперацияни ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларига ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни сотишда кўмаклашиш, маҳаллийлаштириш жараёнларини кенгайтириш, аҳолининг бандлиги ва саноат маҳсулотлари ҳажми ўсишини таъминлашга хизмат қиладиган тарихий ҳужжатдир. Айнан бу омиллар мамлакат иқтисодиётини жадал ривожлантиришнинг энг муҳим шартларидан ҳисобланади.

Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган қарор давлат ва корпоратив харидлар жараёнининг очиқлиги ва шаффофли­гини янада ошириш, кўргазма-ярмарка савдоларидан қонунга хилоф мақсадларда фойдаланиш имкониятларига чек қўйиш, тузиладиган шартномаларнинг ижроси устидан назоратни таъ­минлашга, пировард натижада бюджет маблағларидан самара­ли фойдаланиш, рақобатни янада ривожлантириш ҳамда тад­бир­корлик субъектларининг давлат ва корпоратив харидларда иштирок этиши учун тенг имкониятлар яратишга кўмаклашади.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 2863 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus