Бугун: 23 Авг 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Нурли манзилда нурли келажак


Мусаффо осмон, фаровон ҳаёт, барқарор ривожланиш, гуллаган жамият, тинч оила. Кундан-кунга чирой очиб бораётган юртимизнинг ҳар бир тонги ана шундай хайрли бошланаётгани барчамизни истиқлол­нинг нечоғлик буюк неъмат эканлигини чуқурроқ ҳис қилишга ундайди. Айниқса, соҳаларда бўлаётган ўзгариш, янгиликлар меҳнаткаш халқимизнинг билагига куч бағишлаб, шижоатини оширмоқда.

Мамлакатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб эълон қили­ниши ҳамда виртуал, халқ қабулхоналарининг эзгу мақсад йўлида иш бошлаши жаннатмакон диёримизда инсон ман­фаатларининг ҳар нарсадан устун эканлигини яна бир бор намоён қилиб, бу борадаги ишлар кўламини кенгайишига туртки бўлаяпти. 

Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"­ги Фармони эса халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратиши, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари­ни, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини таъминлаши билан аҳамиятли бўлди.

"Нурга чўмган маскан", деб эътироф этиладиган Нурота ту­ма­нида ҳам Давлат Дастуридан келиб чиққан ҳолда улуғ мақсадлар кўз­ланган изчил ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, ҳудуд ша­рои­тидан келиб чиқиб, чорвачилик ва ҳунармандчилик соҳа­лари­ни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаяпти.

Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амал­га оширилган ишларга назар ташлайдиган бўлсак, ўтган давр мо­­байнида замонавий ва рақобатбардош иқтисодиётни шакл­лан­тиришга қаратилган таркибий ислоҳотларни янада чуқур­лаш­тириш, иқтисодиёт тармоқларини модернизациялаш, ишлаб чи­қариш ва ижтимоий инфратузилмаларни, биринчи навбатда, қиш­лоқ жойларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар то­монлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг изчил амалга оширилиши натижасида бар­ча соҳаларда ижобий кўрсаткичларга эришилганлигининг гувоҳи бў­лишимиз мумкин.

Аввало айтиш керакки, ҳудудда бўш турган ва самарасиз фой­да­­ланилаётган объектларни хусусий мулкка сотиш, хусусийлаш­ти­­рилган объектлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва улар негизида замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ҳал этилиши лозим бўлган асосий масалалардан бири ҳисоб­ла­нади. Шу маънода ҳисобот йилининг олти ойи мобайнида кам қувватли, бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектлар Дас­тури доирасида жами 1,7 миллиард сўмлик 8 та лойиҳа амал­га оширилиб, 43 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.

Туманда аввал хусусийлаштирилиб бўш турган ва қурилиши ту­галланмаган объектлар негизида ишлаб чиқариш (хизмат кўр­сатиш) лойиҳаларини ташкил этиш бўйича ҳам тизимли ишлар амал­га оширилди. Жумладан, жами 6 та бўш турган ва қурилиши тугалланмаган объектлар аниқланиб, уларнинг эгалари билан бир­­галикда янги лойиҳалар ташкил этиш бўйича тармоқ жад­вал­лари ишлаб чиқилди. Натижада жами 7535.0 миллион сўмлик ин­вестициялар жалб қилиниши белгиланган.

Туманда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли банд­ли­ги­ни таъминлаш дастурига асосан, 2017 йилда меҳнатга лаё­қат­ли аҳолини иқтисодиётимизнинг реал тармоқларида банд­лигини таъминлаш, бу борада мавжуд муаммоларни бартараф этиш бо­расида бир қатор чора-тадбирлар амалга оши­рилмоқда.

Жорий йилнинг икки ойи давомида 1913 та иш ўрни яратиш ре­­­­­жалаштирилган бўлиб, амалда бу кўрсаткич 1940 тага етди. Иш билан банд бўлганлар орасида ёшлар 911, аёллар 548, касб-ҳу­­нар коллежлари битирувчилари 573, меҳнат мигрантларидан қайт­ганлар 431 нафарни ташкил этади. Шу ўринда айтиш керакки, аҳо­­ли бандлигини таъминлашда туманни ижтимоий-иқтисодий ри­­вожлантириш мақсадида қабул қилинган мақсадли дастур­лар­нинг ўрни ва аҳамияти беқиёс бўлмоқда.

Банк-молия тизимининг барқарорлигини янада ислоҳ қилиш, ҳу­дудларни комплекс ривожлантириш дастурлари лойиҳа­лари­ни молиялаштириш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлан­ти­риш­да банк муассасалари роли ва иштироки оширилаётганини ҳам таъкидлаш лозим.

Бугунги кунга қадар туман бўйича қиймати 16,2 миллиард сўм­лик 97 та лойиҳа амалга оширилиб, 328 та янги иш ўрни яратилди.

Жумладан, саноат соҳасида қиймати 5,2 миллиард сўмлик 12 та, хизмат кўрсатиш соҳасида 2,7 миллиард сўмлик 28 та ва қиш­­­­лоқ хўжалиги йўналишида 8,4 миллиард сўмлик 57 та лойиҳа фойдаланишга топширилди. Шунингдек, 2017 йил дастури дои­расида бугунги кунга қадар 33 та лойиҳага 13.2 миллиард сўмлик кре­дит маблағи ажратилган.

Таъкидлаш жоизки, барча саъй-ҳаракатлар, ислоҳотлар за­ми­ри­да халқ манфаатини ҳимоя қилиш, уларни қийнаётган муам­мол­лар ечимини топиш, фаровон ҳаёт кечиришлари учун муно­сиб шарт-шароитлар яратиш мақсади ётади. Биз бундан кейин ҳам ана шу йўлда давом этиб, тараққиёт сари дадил одимлашни, нурли масканда бундан ҳам нурли келажак барпо этишни асосий ва­зифамиз, бурчимиз деб биламиз.

Ж. ҲАМРОЕВ,

Нурота тумани ҳокими.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 2877 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus