Бугун: 06 Июл 2020 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > НКМК қиличбозлик мажмуасини қуради


Андижонда янги ихтисослашган қиличбозлик мажмуаси пойдеворига биринчи ғишт қўйилди. Бу ҳақда, «Правда Востока» газетасига асосланиб, Daryo.Uz хабар берди.  Ўзбекистон Қиличбозлик федерацияси раиси С. Рўзиевнинг айтишича, ушбу муассаса қурилиши Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон спортчиларини 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳридаги ХХХV ёзги Олимпиада ва XV Паралимпиада ўйинларига тайёрлаш тўғрисида»ги қарорини амалга ошириш доирасида бошланган.  «Ҳақиқий қиличбозлик саройини Андижонда қуриш ғояси шунчаки тасодиф эмас. Ўзбекистон қиличбозлик терма жамоасининг ярмидан кўпи андижонликлардир», — дейди С. Рўзиев. Лойиҳа қиймати 4,5 миллиард сўмга тенг бўлиб, у Навоий кон-металлургия комбинати томонидан молиялаштирилади.

Кўрилганлар сони: 4501 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus