Бугун: 22 Сен 2020 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > НАЗАРИЙ ВА АМАЛИЙ ФОРМАТДАГИ ТАДБИР


Мамлакатимиз раҳбари Республика Олий Мажлисига Мурожаатномасида парламент назоратини самарали ташкил этиш вазифасига эътибор қаратар экан, жойларда ижро ва вакиллик органларининг давлат бошқарувидаги роли ва масъулиятини ошириш лозимлигини таъкидлаган эди.
Шу асосда Олий Мажлис Сенатининг иш режасига кўра Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Эркин Гадоев Навоий вилоятининг маҳаллий Кенгашлари депутатлари билан ёш сайловчилар иштирокида тадбир ўтказди.
Мазкур учрашув мазмунан “Ҳоким ва ёшлар учрашуви”, деб аталса-да, унда Республика Олий Мажлиси Сенатининг вилоятдан сайланган аъзолари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари ҳамда Кармана туманида истиқомат қилаётган ёшларнинг уюшмаган қатлами вакиллари иштирок этдилар.
- Тадбирнинг мазкур форматда ташкил этилиши ижро ва вакиллик органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, аниқ ҳудудда аҳолини, хусусан, ушбу тадбиримизда уюшмаган ёшларни ташвишга солаётган муаммоларга биргаликда ечим топиш, шу асосда чора-тадбирлар белгилашда муҳим аҳамият касб этади, - деди Э. Гадоев учрашувда. – Шунингдек, ушбу шаклда ва вакиллик органлари фаолиятида мурожаатлар билан ишлашда шаффофликни ҳам таъминлайди. Бу каби учрашувлар маҳаллий Кенгашлар депутатлари учун ўз вазифаларини белгилаб олишларида муҳим омил ҳам бўлиб хизмат қилади.
Тадбирда ёшларнинг янги иш ўринлари ташкил этиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, бизнес режаларига кредит ажратиш, уй-жой ва бошқа бир қатор масалалар бўйича ўзларини ташвишга солиб келаётган масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди. Мазкур мурожаатлар ечими бўйича вилоят мутасадди ташкилотлари раҳбарларига аниқ муддатли топшириқлар берилиб, дастурталаб масалаларни маҳаллий Кенгашлар доимий комиссияларида муҳокама қилиб, сессиялар кун тартибига киритиш тавсия этилди.
Обид САИДОВ,
Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати.
- Ушбу тадбирда мен сайланган ҳудуд ёшларидан ҳам бир қатор мурожаатлар бўлди. Тўғриси, ушбу мурожаатлар сайлов арафасидаги учрашувларида ҳам берилиб, асосий қисми ҳудудда янги иш ўринлари ташкил этиш ҳамда инфратизилмани ривожлантириш, ички йўллар, электр энергияси ва табиий газ таъминоти билан боғлиқ муаммолардан иборат эди.
Улар мазкур тадбирда ҳам кўтарилиб, бундан ташқари бир қатор долзарб масалаларнинг аксариятига ечим топилди. Шу билан бирга халқ билан, яъни сайловчилар билан ишлаш, ижро органлари фаолиятини амалга оширишда кўмаклашиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.
Беҳзод САВУРОВ,
Халқ депутатлари Кармана туман Кенгаши депутати.
- Янги Ўзбекистон – янги сайловлар руҳидаги 2019 йилги сайловларимиз жамоатчиликнинг том маънода уйғонганлигини, очиқлик, ошкоралик ва демократия тамойиллари мустаҳкамланиб, фуқаролар сиёсий-ҳуқуқий онги, маданияти юксалиб бораётганлигини намоён этди. Бинобарин электорат кечаги эмас экан, депутат ҳам шунга муносиб бўлиши у қайси вакиллик органида бўлмасин, ўз ваколати доирасида ўша Кенгаш нуфузи ва салоҳиятини таъминламоғи лозим. Бу борада баҳони муҳтарам Юртбошимиз таъкидлаганидек, халк беради. Тадбирда депутатнинг мамлакатимиз раҳбари томонида Мурожаатномада белгилаб берилган вазифалари, хусусан ижро органлари ҳисоботларини тинглаш, депутатлик сўрови натижадорлигига эришиш борасидаги фаолияти бўйича амалий ёрдам кўрсатилди.
Улуғбек ФАЙЗИЕВ,
Республика Олий Мажлиси Сенати аъзоси.
- Республикамиз Президенти Мурожаатномада мамлакатимиздаги туб ўзгаришлар ёшларга оид давлат сиёсатини янада ривожлантиришни долзарб белгилаб, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини баҳолаш бўйича ягона кўрсаткичлар ишлаб чиқиш, ёшлар сиёсатини баҳолаш миллий индексини жорий этиш, “Ўзбекистон ёшлари – 2025 концепцияси”ни ишлаб чиқиш, унда маънавий ва жисмоий баркамол авлодни вояга етказишнинг амалий чора-тадбирларини тайёрлаш зарурлигини белгилаган эди. Ушбу вазифалар табиийки, жамиятнинг барча қатламидан ёшларга тобора яқинроқ бўлиш, уларнинг қувончу ташвишларига шерик бўлишни тақозо этади. Айниқса, вакиллик органлари эътиборидан ёшлар муаммолари четда қолар экан, бу ҳар бир ҳудудда эллик фоиздан ортиқ масала депутат назаридан қолганини англатади.
Мазкур тадбирнинг самарасига келсак, мулоқот тариқасида уч субъект - хусусан, ижро, вакиллик органи ва фуқаронинг юзма-юз учрашуви шаклида нафақат назарий, балки амалий жиҳатдан ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Тадбирда вилоят ҳокими К. Турсунов иштирок этиб, мулоқотнинг бир гуруҳ фаолларига эсдалик совғаларини топширди.
Темур ЭШБОЕВ,
(“Халқ сўзи”).
Кўрилганлар сони: 960 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus