Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Наврўз байрамига муносиб туҳфа


   Мамлакатимизда байрамлар арафасида бунёдкорлик ва ободончилик ишлари янада жадаллашиб, янги биноларни фойдаланишга топшириш анъанага айланган.

   Наврўз муносабати билан вилоятда ўнлаб янги хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилгани аҳоли учун муносиб туҳфа бўлди.

   Хусусан, навоийлик тадбиркор Улуғбек Файзиев томонидан улуғ айём муносабати билан 4 та янги лойиҳа асосида ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳа объектларининг фойдаланишга топширилиши аҳолининг байрам кайфиятига янада қувонч қўшди.

   “Зарафшон овози” масъулияти чекланган жамиятига қарашли йиллик қуввати 25 минг тонна оҳак ишлаб чиқариш заводи, ҳар хил ўлчамдаги темирбетон маҳсулотлари тайёрлаш цеҳи, қолаверса умумий қиймати 9 миллиард сўм бўлган “Тошработ текистил” корхонасига қарашли тўқув фабрикасининг очилиш маросимида сўзга чиққанлар бу каби эзгу ишлар халқимиз турмуш фаровонлигини яхшилашга муносиб ҳисса бўлиб қўшилишини таъкидлашди.

   Энг эътиборлиси, Навоий шаҳрининг 2-кичик тумани ҳудудида 5 қаватли 80 хонадонли турар-жой биноси калитларининг ўз эгаларига топширилгани барчани янада руҳлантириб юборди.

   Бу лойиҳаларининг амалга оширилиши натижасида 300 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

   — Тадбиркорликка кенг имконият яратилган бугунги кунда соҳа вакиллари ўз фаолияти билан нафақат оиласини, балки жамиятни фаровонлигини таъминлашга ҳам муносиб ҳисса қўшиши керак, — дейди тадбиркор Улуғбек Файзиев. — Берилаётган имтиёзлардан самарали фойдаланиб фаолиятимизни кенгайтириб бормоқдамиз. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларимизнинг аксарияти экспортга йўналтирилган.

 

Отабек АСЛОНОВ.

Кўрилганлар сони: 220 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus