Бугун: 25 Авг 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > НАВОИЙДА ТЕСТ СИНОВЛАРИ БОШЛАНДИ


29 июль эрта тонгдан Навоий шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуаси ҳамда ва яккакураш спорт мактаби залларида 2019/2020 ўқув йили учун тест имтиҳонлари бошланди.
Вилоят ҳокими К.Б.Турсунов ташкилий тайёргарлик масалалари ҳамда тест жараёнларининг бориш билан танишди, шунингдек, тест бошланиши олдидан барча ёшларга омад тилади.
Синовлар жараёнларида ҳар куни мазкур объектларда 1350 нафар абитуриентларнинг тест синовларини топшириш учун барча шароитлар яратилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш кераккки, жорий йилда вилоятимиздагииккита олий таълим муассасаси – Навоий давлат педагогика ҳамда Навоий давлат кончилик институтларида ўқиш истагини билдириб 34507 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган бўлса, Республика олий таълим муассасалари учун Навоий вилоятида тест топшириш истагини билдирган абитуриентлар сони 39401 нафарниташкил этди.
Тест синовлари ўтадиган залларда жами 58 та кузатув ва 3 та доира форматида кузатув камералари, шу жумладан, кириш жойларига 3 та шахсни аниқловчи камералар ўрнатилди. Ушбу залларда қўшимча равишда 8 та янги кондиционерлар ўрнатилиб, ҳаво ҳараротининг 28 даражадабўлишига эришилиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари тиббий хизмат пунктлари, жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида назорат постлари, шунингдек, абитуриентларнинг ота-оналари учун дам олиш жойлари, онлайн режимда имтиҳонларни кузатиш учун катта ўлчамли монитор ўрнатилди. Улар учун маданий дастурлар, савдо ва умумий овқатланиш жойлари ташкил этилди. Тест синовлари ўтадиган жойларни узлуксиз электр энергия билан таъминлаш чоралари кўрилди ҳамда заҳира воситалар назарда тутилди.
Кўрилганлар сони: 111 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus