Бугун: 17 Янв 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > НАВОИЙДА NEXIA БОШҚАРУВИ ЙЎҚОТИЛИШИ ОҚИБАТИДА ҲАЛОКАТЛИ ЙТҲ СОДИР БЎЛДИ


Жорий йилнинг 23 апрель куни Навоий вилоятида Nexia русумли транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Шу куни 16:30 ларда вилоятнинг Конимех тумани ҳудудидан ўтган А-379 “Навоий-Учқудуқ” автомобиль йўлининг “Навоий-Зарафшон” йўналишида ҳайдовчи машина бошқарувини йўқотиб қўяди. Оқибатда транспорт воситаси йўлнинг ўнг четига чиқиб ағдарилиб кетади.
ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи Ҳ.И. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган. Олиб борилган тиббий муолажаларга қарамай, у жорий йилнинг 24 апрель куни соат 11:00 ларда жонлантириш бўлимида вафот этган. Маълумотларга кўра, ҳайдовчининг ёши 24 да бўлган.

Кўрилганлар сони: 1021 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus