Бугун: 28 Окт 2020 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > НАВОИЙДА НЕЧТА КУЗАТУВ КАМЕРАСИ ВА РАДАР ЎРНАТИЛГАН?


Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида жами 141 та кузатув камераси, 50 та радар ўрнатилиб, ҳайдовчилар ҳушёрлигини ошириш мақсадида 43 та шовқин чизиқлари чиздирилди.

2054 нафар ҳаракат иштирокчиларига нур қайтарувчи нимчалар ва воситалар тарқатилди. Тезлик билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишни кўзлаб, 144 та сунъий нотекислик барпо этилди. 299 та пиёда хизмат автомашинаси муляжлари, тунги пайтда ҳушёрликни оширувчи маёқча, 260 та жойда ёритиш чироқлари ўрнатилди. 66 та транспорт воситалари ноқонуний тўпланадиган жойлар бартараф этилди.

Бироқ, кўрилган чора-тадбирларга қарамасдан, айрим фуқароларимизда ҳуқуқий маданиятнинг етарли эмаслиги, амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари”га риоя этмаслик, ҳаракат иштирокчиларининг бир-бирларини ҳурмат қилмасликлари ва менсимасликлари, хатти-ҳаракатининг оқибатини ўйламаслик, жавобгарлик ҳиссининг камлиги натижасида йўл-транспорт ҳодисалари содир этилмоқда.

Кўрилганлар сони: 296 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus