Бугун: 22 Сен 2020 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > НАВОИЙДА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРИБ ОЛГАНЛАР СОНИ 15 НАФАРГА ОШДИ. КАРАНТИНГА ОЛИНГАНЛАР ЭСА 5769 НАФАРНИ ТАШКИЛ ЭТМОҚДА.


Навоий вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг маълумотларига кўра, 2020 йил 22 май соат 10:30 ҳолатига кўра, Навоий вилояти бўйича коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар умумий рўйхатда 66 нафар эканлиги қайд этилмоқда. 

Хабарингиз бор, бир неча кун аввал икки нафар бемор буткул тузалиб, реабилитацияга жўнатилган. 

Айни пайтда коронавирусга чалинган 64 нафар фуқаролар Зарафшон шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида ҳамда НКМК Марказий кон бошқармасига қарашли 3 - сонли ТСҚ “Терапия” бўлимида даволанмоқда. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

Айни пайтда вилоят бўйича 5769 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 5043 нафари уй шароитида, 726 нафари эса стационар назоратдагилардир.

Карантиндагиларнинг асосий қисми Зарафшон шаҳри ҳиссасига тўғри келади. Яъни, 2134 нафар киши умумий карантинда бўлса, шундан, 602 нафари стационар, 1532 нафари эса уй шароитида карантинга олинди.

Навоий шаҳрида эса 7 нафар аҳоли стационар ҳамда 69 нафари уй шароитида карантинга олинган. 

Хатирчи туманида умумий 692 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, шундан 22 нафари стационар карантинда бўлиб турибди. Қолган аҳоли эса уй шароитида карантинда.

Конимех туманида ҳам жами 189 нафар аҳоли карантинга олинган бўлиб, шундан 95 нафари стационар ҳамда 94 нафари уй шароитида.

Бундан ташқари, Кармана туманида 175 нафар, Навбаҳор туманида 705 нафар, Нурота туманида 278 нафар, Қизилтепа туманида 1366 нафар, Учқудуқ туманида эса 111 нафар, Томди туманида ҳам 43 нафар фуқаролар уй шароитида карантинга олинган.

Шундай экан, ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигига бефарқ бўлманг. Карантин қоидаларига амал қилинг.

Навоий вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

Кўрилганлар сони: 2285 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus