17.06.2020 16:49:22
Икки фуқаро қонунга хилоф равишда 2 бош кийик ва 3 дона ёввойи қуёнларни овлаганлар. Уларга нисбатан чиқарилган суд ҳукмига кўра жиноятчиларга 3 йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланди ва 46 млн сўм жарима ундирилди.
Фуқаро А.Амиреев ва З.Атимов ўзаро тил бириктириб, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда камёб ва йўқолиб бораётган ҳайвон турини овлашнинг белгиланган тартибини бузиб, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ҳайвонот дунёси турларини нобуд қилган ҳолда, Томди тумани “Шиели” ОФЙ атрофида жойлашган “Суғурқудуқ” деб номланган қудуқ ёнида 2 бош жайрон (кийик) ва 3 дона ёввойи қуёнларни овлаган.
Бу икки ҳуқуқбузарга нисбатан суднинг ҳукми ўқилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 202-моддаси 3-қисми “ж” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Овда фойдаланилган мотоцикл ва ов қуроли давлат ҳисобига мусодара қилиниб, овчиларга 3 йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.
Навоий вилоят атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фойдасига эса Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг 15.04.2020 йилдаги қарорига асосан 45 млн 938 минг сўм миқдорида етказилган зарар фуқаролар А.Амиреев ва З.Атимовдан ундириш белгиланди.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Томди туман бўлими иш юритувига 06.05.2020 йилда келиб тушди ва давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилди. Кўрилган чоралар натижасида ҳуқуқбузарлардан нақд 45 млн 938 минг сўм зарар пуллари тўлиқ ундириб олинди.
Жами мурожаатлар:193
Кўриб чиқилган:139 (72%)
Кўриб чиқилмоқда:54 (28%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а