13.08.2020 12:41:33
Жорий йилнинг 13 август куни вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Навоий вилоятида коронавирус инфекциясининг тарқалиши ва унинг олдини олиш борасидаги кўрилаётган чора-тадбирлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда вилоятда карантин тадбирларининг босқичма-босқич юмшатилиши давомида коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар ҳамда бирламчи тиббий ёрдам, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари, шунингдек вилоят марказлари ва клиникалар фаолияти бўйича маълумот берилди.
Шунингдек, вилоят прокурори А.Аминов - дорихоналарда дори воситаларининг нархлари барқарорлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлили хусусида сўз юритди.
Бундан ташқари, касалхоналарни зарур дори-дармонлар билан таъминлаш, хусусан коронавирус инфекцияси билан даволанаётган беморлар учун ажратилган дори дармонлар ва яратилган захира тўғрисида ҳам маълумот берилди.
Вилоятда санитария-эпидемиология осойишталиги маркази томонидан ўтказилаётган ПЗР (полимираз занжирли реакция) намуналар тўғрисида ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди. Йиғилишда барча соҳа ходимлари бугунги таҳликали вазиятда ҳалол ва виждонан ишлашлари яна бир бор таъкидланди.
Жами мурожаатлар:191
Кўриб чиқилган:139 (73%)
Кўриб чиқилмоқда:52 (27%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а