Бугун: 12 Дек 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > НАВОИЙДА ИЛК БОР ВИЛОЯТ ПРОКУРАТУРАСИ МУТАСАДДИЛАРИ ЖУРНАЛИСТЛАР ОЛДИДА ЮЗМА-ЮЗ БАЁНОТ БЕРДИ.


Навоий шаҳридаги “Coworking” марказида ўтказилган матбуот анжумани вилоят матбуот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Навоий вилояти бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди.

Вилоят ва республика ОАВ вакиллари қатнашган тадбирда вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Раҳим Маҳамов вилоят прокуратура  органлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди.

Юзага келаётган жиноятчилик ҳолатлари таҳлил этилар экан, баъзи нохуш ҳолатларнинг кўпайиб бораётгани, бунинг сабаблари борасида алоҳида тўхталиб ўтилди.

 Р.Маҳамов Навоий вилоятида содир бўлган, интернет ҳамда ижтимоий тармоқлар ва айрим оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган, шов-шувга айланган баъзи ҳодисалар хусусида ҳам таъкидлади. Уларни ёритишда журналистлар томонидан йўл қўйилган айрим қонунбузилишлар ҳам тилга олинди.

– Бугун очиқлик ва шаффолик замонида яшаяпмиз, – деди вилоят прокурори ўринбосари. – Бу жараёнда журналистларимизнинг саъй-ҳаракати алоҳида ажралиб турибди. Ўз ўрнида мазкур ислоҳотлар ҳар биримизнинг зиммамизга икки карра масъулият юклашини унутмаслигимиз лозим. Шунингдек, баъзи жиноятларнинг айнан ОАВда эълон қилинган материаллар ортидан фош этилаётганлигини ҳам айтиб ўтиш жоиз. Бу журналистларимиз прокуратура органларига жиноятчилик ҳолатларини аниқлашда яқиндан кўмак бераётганидан далолат.

Анжуман якунида жойларда вилоят прокуратура органлари раҳбарлари иштирокида ҳар уч ойда бир маротаба брифинглар ташкил этишга келишиб олинди.

О.МУСТАФОЕВ.

 

Кўрилганлар сони: 352 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus