Бугун: 18 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > НАВОИЙДА ИЛК БОР I АНЪАНАВИЙ “УЗУМ САЙЛИ”...


Навоий шаҳридаги “Амфитеатр” мажмуаси боғида 26 август куни ташкил этилган ушбу сайлда узум етиштириш билан шуғулланадиган фермер хўжаликлари, майиз ҳамда узумдан тайёрланган виночилик маҳсулотлари кўргазмаси, узум шиннниси ва мурабболар, полиз маҳсулотлари ҳамда мевалар кўргазмаси намойиши бўлиб ўтди.

 “Узум сайли”га бағишланган расмлар танлови ҳам алоҳида ўрин олган. Шунингдек, миллий таомларимиздан “Миллий палов”, “софи ош”, “тандир кабоб” ҳам тайёрланди.

Узумчиликни мадҳ этувчи терма, ўлан қўшиқлари ҳам барчага манзур бўлди.

Ушбу лойиҳанинг мақсади узумчилик соҳасида экспорт тизимини янада тараққий эттириш, узум етиштирувчи боғбонлар ўртасида сўнгги ютуқлар ва тажрибалар алмашиш, ноёб ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва тизимга алоқадор халқаро алоқаларни йўлга қўйишдан иборатдир.

“Узум сайлида Қизилтепа, Хатирчи, Нурота, Навбаҳор, Кармана ва Конимех туманларидаги  узумчиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари маҳсулотлари намойиш этилди.

Майдонга кирган инсон ўзини худди узумзорда юргандек ҳис этади. Узум сайлини тарғиб этувчи тарқатма материаллар кўргазмаси (буклет, брошюра, каталог, асарлар, китоб-альбомлар) ташкил этилди. Баннер, тарғибот воситалари ва саҳна декорациялари ўрнатилган.

Узум сайлида ўн мингдан ортиқ аҳоли қатнашган бўлса, Туркия давлатидан 40 нафарга яқин меҳмонлар ташриф буюрди.

Навоийвилояти ҳокимлиги, вилоят фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Маданият бошқармаси, Ўзбекистон бадиий академияси вилоят бўлими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими, Навоий шаҳар ва туман ҳокимликлари ушбу сайлни юқори савияда ташкил этишда ҳамкорлик қилдилар.

Ушбу сайлда арзонлаштирилган мева, полиз маҳсулотлари ҳамда гўшт савдоси йўлга қўйилди.  

 

 

Кўрилганлар сони: 0 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus