05.10.2020 14:35:42
Мамлакатимизда хотин-қизлар учун 2020-2021 ўқув йилида Олий таълим муассасаларига кириш учун тўрт фоизлик давлат гранти ажратилган эди. Республикамиз бўйича 940 нафар хотин-қизлар мазкур квотадан фойдаланиб, талаба бўлиш бахтига муяссар бўлди.
Жумладан, уларнинг 16 нафари Навоий давлат педагогика институти талабаси бўлишди. Бугун институт ректори талаба қизлар билан учрашди.
Улардан бири Навоий шаҳридаги “Ватан” маҳалласида истиқомат қилувчи Умида Холиқулова. Институт ректори унинг хонадонида бўлиб, талабаликка қабул қилингани билан қутлади.
Шунингдек, Навбаҳор тумани “Бурқут” маҳалласида яшовчи Маржона Жабборова ҳам квотадан унумли фойдаланган ҳолда институт талабаси бўлди. Унга ҳам институт ректори ўз ташаккурномаси ва совғаларини топширди.
Жами мурожаатлар:191
Кўриб чиқилган:139 (73%)
Кўриб чиқилмоқда:52 (27%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а