19.06.2020 14:51:23
Ҳиндистонлик инвестор лойиҳаси Навоий вилояти ҳокимлиги томонидан қўллаб-қувватланиб, машҳур “Delhi world school” хусусий тайёрлов мактабини қуриш ишларига рухсат берилди. Мазкур таълим даргоҳи учун вилоят Табиатни муҳофаза қилиш бошқармасининг бўш турган биноси ажратиб берилди.
Маълумотларга кўра, мактабда ўқувчиларнинг пухта билим олишлари учун барча шароитлар яратилади. Мавжуд бинода 200 ўринга мўлжалланган 30 та ўқув хонаси ташкил қилиниб, миллий қадриятлар асосида жиҳозланади. Асосий эътибор болаларнинг руҳиятидаги кўтаринкилик ва билимлар дунёсидаги илк қадамларини мустаҳкамлашга қаратилади. Ушбу мактабнинг бошқа хусусий мактаблардан фарқли томони таълимнинг “Edumatters”, яъни таълим ва амалиёт тизими асосида ташкил этилишидир.
Халқаро хусусий мактабдаги фанлар Ҳиндистоннинг юқори малакали ўқитувчилари иштирокида, инглиз тилида (Ўзбекистон тарихи, ўзбек тили ва адабиёти бундан мустасно) олиб борилади.
Мактабга ўқувчилар суҳбат асосида, иқтидори ва имконияти доирасида ўқишга қабул қилинади.
Айни кунда 2020/2021 ўқув йили учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Таълим муассасаси ўз фаолиятини 4-5-6 ёшли болажонларни ўқишга қабул қилиш билан бошлайди.
Жами мурожаатлар:193
Кўриб чиқилган:139 (72%)
Кўриб чиқилмоқда:54 (28%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а