Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯ


Вилоят ҳокимлиги, вилоят Маънавият тарғибот бўлими, Навоий давлат педагогика институти ва бошқа бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида жорий йилнинг 11 февраль куни Навоий шаҳридаги муҳташам “Фарҳод” маданият саройида буюк мутафаккир, давлат арбоби, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги муносабати билан “Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.

Ушбу нуфузли конференцияга Республикамиздаги таниқли навоийшунос олимлар билан биргаликда, Озарбайжон, Венгрия, Тожикистон, Қозоғистон, Афғонистон ва бошқа мамлакатлардан олимлар, тарихчилар, тадқиқотчилар келиши кутилаяпти.  

Айни пайтда ушбу нуфузли тадбирга вилоятда қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 650 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus