Бугун: 22 Янв 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА 6 ОЙ ДАВОМИДА ЭРТА ТУҒРУҚ ҲОЛАТЛАРИ КУЗАТИЛМАДИ


       Кун тартибидаги сўнги масала Навоий вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан вояга етмаганлар ўртасида эрта туғруқни олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида М.Мамадиярованинг ахбороти тингланди.
Жорий йилнинг 6 ойи давомида 13-17 ёшли ўсмир қизлар орасида республика бўйича жами 74 та эрта туғруқ ҳолатлари қайд этилган.
Жумладан, Тошкент вилоятида – 22 та, Самарқандда – 11 та, Тошкент шаҳрида – 9 та, Жиззахда – 7 та, Фарғонада – 6 та, Андижонда – 5 та, Қашқадарёда – 4 та, Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро вилоятида 3 тадан, Сирдарёда – 2 та, Сурхондарё ва Наманганда – 1 тадан ҳолатлар кузатилган.
       Навоий вилоятида 2020 йилнинг 6 ой давомида эрта туғруқ ҳолатлари кузатилмади.
Бироқ шундай бўлсада, биз бу борадаги ишларни мунтазам равишда таҳлил қилиб, тегишли давра ва йиғилишларда кенг муҳокама этиб боришимиз зарур бўлади.
Бугунги кунда вилоятимизнинг барча туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли поликлиникаларида “Қизлар саломатлиги маркази”, “Аёллар маслаҳатхонаси” ташкил этилган бўлиб, хотин-қизлар муаммолари бўйича малакали мутахассислар фаолият юритмоқда.
Кўрилганлар сони: 626 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus