Бугун: 17 Окт 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА 3 ТА ОБОД ҚИШЛОҚ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ


   Куни кеча Навоий вилоятининг Нурота туманидаги “Чўя”, Учқудуқ туманидаги “Қулқудуқ”, Томди туманидаги “Ўтамурод” қишлоқлари “Обод қишлоқ” дастури доирасида янгидан қиёфа касб этиб фойдаланишга топширилди.

   Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ дастури тўғрисида”ги фармони асосида жорий йилда Навоий вилоятининг 16 та қишлоғида “Обод қишлоқ” дастури доирасида 272  миллиард сўмлик ишлар якдиллик билан олиб борилаяпти.

   Бундан ташқари, “Обод маҳалла” дастури доираси ҳудуддаги 2 та шаҳарнинг 5 та маҳалласида 65 миллиард сўмлик қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

    Мазкур ҳудудларда “Обод қишлоқ” дастури доирасида биринчи навбатда аҳоли учун зарур бўлган ичимлик суви, электр тармоқлари, ички йўллар, пиёдалар йўлаклари бунёд этилгани қишлоқ қиёфасини тубдан ўзгартириб юборди.

   Шунингдек, маҳалла гузари, мактаб, мактабгача таълим муассасаси, қишлоқ врачлик пункти, ҳаммом, амфитеатр, футбол майдончаси, болалар майдончаси қишлоқ аҳлининг, айниқса келажагимиз эгаларининг узоқ йиллик орзуларини рўёбга чиқарди. Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари, кичик тикувчилик цехи каби лойиҳалар аҳолининг бандлигини таъминлашда алоҳида ўринга эга бўлди. Фуқароларга тадбиркорлигини бошлаши учун микрокредит маблағлари ажратилгани эса аҳоли турмуш фаровонлиги сари қўйилган яна бир дадил қадамдир.

   Нурота туманининг “Чуя” қишлоғини обод этиш тадбирида қарийб 17,2 миллиард сўмлик, вилоят марказидан ыарийб 400 километр узоыда жойлашган Учқудуқ тумани “Қулқудуқ” қишлоғини обод этиш учун 4,8 миллиард сўм, Томди тумани “Ўтамурод” қишлоғини обод этиш учун 7,3 миллиард сўмлик маблағ йўналтирилди.

  Вилоятда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида ишлар давом этмоқда.

   Тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси Турсунхан Худойбергенов ҳамда Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов иштирок этди.

Навоий вилояти ҳокимлиги

 Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 1605 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus