Бугун: 22 Сен 2020 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲУДУДЛАРИДА СОДИР БЎЛГАН ЁҒИНГАРЧИЛИК ЮЗАСИДАН РАСМИЙ АХБОРОТ


Жорий йилнинг 13 май куни соат 02:25-04:30 оралиғида Навоий вилоятининг бир қатор ҳудудларда кучли ёғингарчилик (ёмғир) туфайли айрим кўчалар ҳамда дала ҳовлилар томорқаларида сел сувлари тўпланиши кузатилди.

Хусусан, Зарафшон шаҳри ҳамда “Дуагистау” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги бир неча кўчаларда кўп миқдордаги ёмғир сувларининг (сел) келиши натижасида айрим турар жойларига қисман зарар етган.

Жумладан, сел сувлари Зарафшон шаҳридаги “Чорбоғ-Зарафшон” боғдорчилик жамиятига қарашли дала ҳовлиларида вақтинча яшовчи аҳоли хонадонлари томорқаларига кириб борган.

Аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ушбу ҳудуддаги 120 нафар фуқаролар Зарафшон шаҳридаги доимий яшаш уйларига ўтказилди. Шунингдек, шаҳардаги Олчазор ва Мевазор кўчаларида кучли сел сувларининг оқиб ўтиш натижасида битта яшаш хонадони девори қисман зарар кўрган ҳамда иккита хонадоннинг ўраб турувчи қўрғон деворлари йиқилган.

Бундан ташқари ёғингарчилик натижасида Томди тумани ҳудудидаги 4Р57 автомобил йўлининг 407-411, 414-415 ва 419-423 километрлари оралиқларидаги айрим қисмлари қисман зарар кўрган.

Айни пайтда ҳудудларда тўпланган сувларни ариқ ва шаҳар канализация тармоқларига йўналтириш, етказилган оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳолига тегишли тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида вилоят Фавқулодда вазиятлар ҳамда ички ишлар бошқармалари, Миллий гвардия ҳамда тиббиёт ходимлари, шунингдек, зарур техника воситалари жалб этилган.

Зарафшон шаҳри ва Томди туманларининг ёғингарчиликдан зарар кўрган ҳудудларида электр тармоқлари, газ таъминоти корхонаси ҳамда бошқа тегишли соҳа мутахассислари томонидан тезкор ва зарур чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

 

Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар

бошқармаси ОАВ бўлими

 

Кўрилганлар сони: 2315 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus