Бугун: 13 Авг 2020 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ҲУДУДДАГИ ВАЗИЯТ ҲАҚИДА ХАБАР БЕРДИ


Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов ижтимоий тармоқ орқали аҳолидан коронавирус бўйича келиб тушаётган барча саволларга шахсан ўзи жавоб ёзмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ҳокими ахборот хизмати раҳбари Дилшод Мамаражабов маълум қилди.

Таъкидланишича, Навоий ҳокими Қобул Турсунов бу ҳақда вилоят аҳолисига қилган мурожаатида айтиб ўтган.

Мурожаатда қайд этилишича, вилоятда 65 турдаги дори-дармоннинг уч ойлик захираси яратилган. Шунингдек, 2,1 миллиард сўмлик тиббий буюмлар харид қилинган.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда ‘Фармсаноат’ агентлигига буюртма бериш орқали 7,6 миллиард сўмлик тиббиёт воситалари харид қилинди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда барча шаҳар ва туманларда маслаҳат маркази ҳамда ишонч телефонлари ташкил этилди. Ишонч рақамлари орқали нафақат саломатликка оид, балки ижтимоий ёрдам сўраб мурожаат қилаётганлар муаммоси ҳам ўрганилмоқда. Ҳомийлик ёрдамини тарқатиш учун 64 нафар волонтёр ва 17 та автомашина жалб қилинган. Уй карантинидагиларга хизмат кўрсатиш учун эса 354 нафар шифокор ва 1454 нафар патронаж ҳамшира жалб қилинган», — деди Навоий вилояти раҳбари ўз мурожаатида.

Маълумотга кўра, айни кунда Навоийда COVID-19 билан касалланганлар 372 нафар киши бўлиб, шундан даволанганлар сони 322 нафарни ташкил қилади. Тиббиёт муассасаларида 47 нафар бемор бўлиб, 18 нафари стационар, 29 нафари амбулатор тартибда даволанмоқда. Беморларнинг 45 нафари қониқарли, 2 нафари оғир аҳволда.

«Ўта оғир аҳволдаги беморларимиз йўқ. Шунга қарамасдан, яна қўшимча равишда 238 та ўрин ҳозирланди. Айни пайтгача эса жами 1614 та ўрин яратилган. Вилоятда 44 та мобил гуруҳнинг фаолият юритаётганини инобатга олиб, тиббиёт муассасалари транспортларидан ташқари, қўшимча 50 та Damas ажратишни мўлжал қиляпмиз», — деди вилоят раҳбари.

Қобул Турсунов ижтимоий тармоқларда Навоий вилояти Санитария-эпидемиология осойишталик маркази ходимларининг фаолиятидан норозилик акс этган постлар эълон қилинганини таъкидлар экан, айни шу сабаб ижтимоий тармоқлар орқали ҳокимликка юборилган барча мурожаатларга шахсан ўзи жавоб беришга ҳаракат қилаётганини таъкидлади.

«Навоий вилоят ҳокимлигининг ижтимоий тармоқдаги манзилига келган кўплаб саволларга шахсан ўзим жавоб ёзяпман. Аммо бир ҳақиқатни тан олишимиз керак, бугун тиббиёт соҳасида мутахассислар етишмайди. Шунга қарамасдан, бор куч ва имкониятни ишга соляпмиз», — деди Навоий вилояти ҳокими.

Кўрилганлар сони: 993 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus