Бугун: 13 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > НАВОИЙ ШАҲРИДА ЯНГИ МАКТАБ-ИНТЕРНАТИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАЙДИ


Навоий шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактабида “Навоий - Қоракўл” -  математика, физика ва инглиз тили фанларига ихтисослаштирилган мактаб интернати фаолиятини бошлаши муносабати билан имтиҳон топшириш жараёнлари бўлиб ўтмоқда.

— Куни кеча 7-8 синф ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган саралаш босқичида 1761 нафар ўқувчи иштирок этди. Бугунги саралаш босқичи эса 10-11-синф ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтмоқда. Айни пайтда улар сони ҳам 800 нафарни ташкил этмоқда, — дейди Навоий шаҳар халқ таълими бўлими мудири  Раъно Ҳайитова.

Мазкур мактаб-интернатига 240 нафар ўқувчи қабул қилинади. Ўқиш жараёни 7-синфдан бошлаб амалга оширилади. Ушбу мактаб-интернат фаолиятини айни пайтда капитал таъмирланаётган Навоий шаҳридаги Техника касб-ҳунар коллежида олиб боради.

Кўрилганлар сони: 447 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus