Бугун: 27 Янв 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > НАВОИЙ ШАҲРИДА 400 ЎРИНЛИ ТАҚСИМОТ ПУНКТИ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ


Бугун Навоий шаҳридаги “Ёшлар” спорт мажмуаси биносида 400 ўринли ташхислаш, саралаш, тақсимот пункти фаолиятини бошлади.

Пандемия даврида беморларга бирламчи тиббий хизмат кўрсатишни мақсад этган мазкур вақтинчалик шифо масканида тез тиббий ёрдам бўлимига ҳарорати кўтарилиб, мурожаат этган беморлар келтирилади. Жараёнда беморлар ташхисланиб, улар аҳволининг ўта оғир, оғир ва енгиллигига қараб саралаш ишлари ташкил этилади. Беморларнинг клиник белгиларидан келиб чиқиб, улар шифохонага ёки уйида даволаниш учун йўналтирилади.

Шунингдек, беморлар учун 200 кислородли ўрин тайёрланди.

Пунктга беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун 44 нафар тиббиёт ходимлари жалб этилди.

Ташхислаш, саралаш, тақсимот пункти фаолиятининг йўлга қўйилиши аҳолининг тиббий хизмат билан боғлиқ муаммоларини ижобий ҳал этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Кўрилганлар сони: 882 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus