Бугун: 04 Дек 2020 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > НАВОИЙ ШАҲРИДА 250 ҚАТНОВГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ШИФОХОНА ҚУРИЛМОҚДА.


Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров шаҳарнинг “Кимёгар” маҳалласида бунёд этилаётган 3-оилавий поликлиника биносининг қурилиши ва бунёдкорлик жараёнлари билан танишди.

 

Таъкидлаш жоизки, 250 қатновга мўлжалланган мазкур муассаса учун жорий йилнинг бошида бинокорлик ишлари бошланган эди. Айни пайтда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланиш арафасига келди. Мазкур бино жорий йилнинг якунига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

 

Шаҳар ҳокими қурувчилар билан мулоқот қилар экан, сифат ва муддатга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади. Зеро, эртага бу даргоҳ халқ саломатлигини мустаҳкамловчи, аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатувчи  мажмуага айланади.

Кўрилганлар сони: 353 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus