Бугун: 04 Дек 2020 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > НАВОИЙ ШАҲРИДА 230 ЎРИНЛИ ЗАМОНАВИЙ МЕҲМОНХОНА ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ


“Navoiy tinch tekstil” раҳбари, тадбиркор Жўрабек Холиқов ташаббуси билан бунёд этилган мазкур меҳмонхона фаолиятини бошлаши муносабати билан 67 та янги иш ўрни яратилди. Энг эътиборлиси, уларнинг аксарияти ёшлардан иборатдир. Навоий шаҳрининг “Ёшлик” маҳалласи ҳудудида умумий қиймати 64,8 миллиард сўм, 105 та хона ва 230 та ўриндан иборат бўлган замонавий тўрт юлдузли меҳмонхона фаолиятини бошлади.
Бундан ташқари, 2 йил олдин қурилиши бошланган бинода ўтган давр мобайнида 500 нафардан ортиқ ишчи ўрни шаклланиб, уларнинг бандлигига ҳам кўмаклашилди.
Замонавий ва юксак архитектура намуналари асосида, юксак дид ва маҳорат билан қад ростлаган меҳмонхона бугун қурилиш индустриясининг янгича кўриниши сифатида Навоий шаҳрига ўзгача чирой бағишлади.
Энг эътиборлиси, “Tinchlik Plaza hotel” меҳмонхонасида жисмонан заиф меҳмонлар учун мўлжалланган “Ногиронлар хонаси” ҳам ташкил этилган.
Қолаверса, хорижий ва маҳаллий сайёҳларни қабул қилиш учун барча шароитлар муҳайё этилган.
Хусусан, мазкур меҳмонхонада микроавтобус, автотураргоҳ, мусиқий фаввора, 4 та ресторан, замонавий спа-маркази ва ирланд усулида таъмирланган “PUB”, фитнес клуб, очиқ ва ёпиқ сув ҳавзалари, “фитобар” ташкил этилганлиги сайёҳларга бирдек манзур бўлади, албатта
— Меҳмонхона фаолиятини йўлга қўйишдан асосий мақсадимиз мамлакатимиз туризм соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшишдан иборатдир, — дейди тадбиркор Жўрабек Холиқов. — Энг муҳими, ўзимизнинг янги лойиҳаларимиз билан халқимизга хизмат қилаётганимиздан миннатдормиз.
Таъкидлаш жоизки, айни пайтда Навоий вилоятида туризм соҳасида 32 та умумий қиймати 142 миллиард сўмлик инвестицион лойиҳа амалга оширилмоқда.
Бу эса келажакда соҳа ривожида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Меҳмонхона очилиш маросимида Навоий вилояти ҳокими К.Турсунов ва Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров иштирок этди ва сўзга чиқди.
Кўрилганлар сони: 219 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus