Бугун: 16 Янв 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ КЎЗИ ОЖИЗЛАР ЖАМИЯТИ АЪЗОЛАРИГА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ УЛАШДИ


Бугун Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров кўзи ожизлар жамияти шаҳар бўлимининг 87 нафар аъзоларининг ҳар бирига Наврўз айёми муносабати билан байрам совғаларини тақдим этди.
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан иборат бўлган совғалар жамланмаси кенг жамоатчилик иштирокида Кармана туманида жойлашган Кўзи ожизлар жамияти биносида ўз эгаларига топширилди.
Бу эътибор эса кўнгли кемтик юртдошларимизни беҳад хурсанд қилди. Улар бу эътибор ва саховат учун ўзларининг самимий миннатдорликларини билдирдилар.
Таъкидлаш жоизки, бундан 3 кун аввал вилоят Кўзи ожизлар жамияти аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувда Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров Наврўз байрамида жамиятнинг шаҳардаги аъзоларининг ҳар бирига совғалар тақдим этишини билдирганди.

Кўрилганлар сони: 1137 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus