Бугун: 13 Авг 2020 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > НАВОИЙ ШАҲАР ҲОКИМИ “103-CALL МАРКАЗИ”ДА


Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров Навоий шаҳридаги “Ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик маркази” ҳамда “103-CALL маркази”да олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.
Мазкур марказлар фаолияти, озиқ-овқат ва керакли маҳсулотлар заҳираси ҳолати шаҳар ҳокимининг асосий эътиборидаги масала бўлди.
Шунингдек, шаҳар аҳолисидан марказга бўлаётган мурожаатлар таҳлили ва уларга қаратилаётган эътибор ҳам ташриф мақсадидан ўрин олди.
Марказ ходимлари билан суҳбат жараёнида уларга бугунги синовли кунларда янада фидойилик кўрсатиш, карантин қоидаларига амал қилиш ҳамда фуқаролардан бўлаётган бирорта мурожаатни эътиборсиз қолдирмаслик юзасидан тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Кўрилганлар сони: 1191 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus