Бугун: 10 Апр 2020 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > “Навоий Қоракўл” мактаб-интернатига “Ласетти” русумли хизмат машинаси совға қилинди.


Навоий шаҳридаги “Навоий қоракўл” - математика, физика ва инглиз тилларига ихтисослаштирилган мактаб-интернатида “Ихтисослаштирилган мактабларда инновацион таълим технологияларидан фойдаланиш усуллари ва методларига янгича ёндашув” мавзусида вилоят ўқув семинари бўлиб ўтди.

Ўқув семинари иштирокчилари дастлаб тажрибали педагоглар томонидан математика, физика, инглиз тили фанлари бўйича инновацион усулларда ташкил этилган очиқ дарсларни кузатишди.

Шундан сўнг, семинарда таълим соҳасига қаратилаётган эътибор, ихтисослаштирилган мактабларда дарс ўтиш технологияси, тажрибали мактаблар билан ҳамкорлик сингари йўналишларда маърузалар тингланди.

Ўқув семинарида вилоят ҳокими К.Турсунов иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Семинар доирасида “Навоий қоракўл” - математика, физика ва инглиз тилларига ихтисослаштирилган мактаб-интернати маъмуриятига вилоят ҳокимлиги томонидан янги “Ласетти” русумли хизмат машинаси совға қилинди.

Кўрилганлар сони: 445 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus