Бугун: 18 Авг 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Навоий – хорижий ва маҳаллий бизнес вакилларини чорламоқда.


Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг март ойида Навоий вилоятига амалга оширилган ташриф чоғида кенг имконият ва ресурсларни инобатга олиб, вилоятга эркин иқтисодий ҳудуд мақомини бериш ташаббуси илгари сурилган эди.

Бу ташаббус муҳтарам Юртбошимизнинг жорий йил 15 май куни қабул қилган “Навоий вилоятини инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришлар учун эркин иқтисодий зона сифатида белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари билан янада мустаҳкамланди ва ҳуқуқий асосга эга бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан тасдиқланган Медиа-режага асосан, Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамда “Навоий” эркин иқтисодий зонаси маъмурияти ҳамкорлигида 2019 йил 31 май куни Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да мазкур Фармоннинг ижроси ва мазмун-моҳиятига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Унда иштирок этган Навоий вилояти ҳокими ўринбосари Ўктам Исломов, “Навоий” эркин иқтисодий зонаси директори Ҳабиб Абдуллаев ҳамда соҳа мутахассислари томонидан Давлатимиз раҳбарининг мазкур Фармонлари мазмун-моҳияти юзасидан оммавий ахборот воситалари вакилларига кенг тушунтириш берилди.

Анжуманда таъкидландики, Президентимизнинг мазкур Фармони билан вилоятда бизнес юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, инновацион тадбиркорлик ва юқори технологияларга асосланган саноатни ривожлантириш, ҳудудда минерал хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш ҳамда рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни янада ривожлантиришга кенг йўл очиб берилди.

— Фармонга асосан “Навоий” эркин иқтисодий зона иштирокчиси мақомини олган Навоий вилоятидаги корхоналарга ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахслардан олинадиган мулк солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ ҳамда божхона тўловларидан имтиёзлар берилгани вилоятда барқарор қулай инвестицион муҳит яратилаётганидан далолат беради, — дейди вилоят ҳокими ўринбосари Ўктам Исломов. — Қолаверса, вилоятимиз ҳудудида транспорт, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш орқали йирик логистика маркази ташкил этилаётгани янада эътиборлидир. Бугунги анжуманда журналистларга Фармонда назарда тутилган имконият ва имтиёзларни батафсил баён этдик.

Матбуот анжуманида журналистлар томонидан берилган саволларга маърузачилар томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.

 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 396 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus