Бугун: 06 Июл 2020 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Навбаҳорликлар ғолиб


Навбаҳор туманидаги 6-уму­­мий ўрта таълим мактабида  "Соғлом бола йили" муносабати билан 1998-2000 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида спортнинг қўл тўпи тури бўйича вилоят биринчилиги  ўтказилди.

Унда ша­ҳар ва туманла­ри­миздан келган ўқувчилар олти кун мобайнида икки гуруҳга бўлиниб куч си­нашди. Май­донга тушган ҳар бир жамоа сўнгги сониягача ғалаба учун астойдил кураш олиб борди. Хусусан, 3-ўрин учун кечган қизғин мусобақада бошданоқ тезкор ўйин намо­йиш этган Хатирчи ва Қизил­тепа тумани жамоалари бел­ла­шишди.Ўйиннинг асосий вақ­ти туга­шига 3 сония қол­ган­да хатир­чилик ёшлар ра­қиб дарво­засини ишғол этиб, 25:24 ҳи­собида ғолибликни қўлга ки­ритди.

Финал ўйинида навба­ҳор­ликлар Кармана тумани жа­моасига қарши майдонга ту­шиб, 40:31 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Кўрилганлар сони: 5238 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus