Бугун: 25 Авг 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Намунавий уй-жойлар – тараққиётимиз рамзи


Ҳар бир одам бу дунёда уй-жойли бўлиб, ўз бошпанасига эга бўлишни хоҳлайди. Ота-оналар келажакда фарзандларининг мустақил ҳаёт кечириши, кенг ва ёруғ уйларда эмин-эркин яшаши учун яхши ният билан иморат қуришади. Афсуски, яқин ўтмишда бунинг имкони йўқдай туюлар, бир ҳовлида икки-уч оила қисилиб истиқомат қиларди. Мустақиллик туфайли ватандошларимизнинг орзу-умидлари ушала бошлади. Истиқлол арафасида, ҳали мустабид тузум ҳукмронлик қилиб турган бир пайтда, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов юксак жасорат билан аҳолини уй-жойли қилиш масаласининг ечимини топди. Натижада 1989-1990 йилларда бир ярим миллиондан кўпроқ оилага қўшимча ер ажратилди, 700 минг оилага томорқа ерлари берилди. Халқимиз буни доим миннатдор бўлиб эслайди.

2009 йилдан эътиборан Ўз­бе­кистон қишлоқларида на­му­на­вий лойиҳадаги уй-жой қуриш иш­лари кенг миқёсда олиб бо­рил­ди. Дунёдаги энг ривож­лан­­­ган давлатларда ҳам жаҳон молиявий-иқ­ти­содий ин­қирози йирик муам­­мо­лар­ни туғдирган бир ҳо­лат­да, мус­тақил мамла­ка­­ти­мизда халқни рози қилиш мақ­­са­ди­да, ижтимоий лойи­ҳа­­лар­дан воз кечилмай, ак­синча, янги ло­йиҳадаги уй-жойлар бар­по этишга, шу йўл билан эл-юрт обод­лиги, фа­ровонлигини оши­ришга аҳа­мият қара­тил­ди. 2009-2016 йиллар­да юр­ти­миз қиш­­­лоқ­ларида намуна­вий ло­­йи­ҳалар асосида 69,5 минг­дан ортиқ уй-жой қу­рилди. Бу ўз нав­­ба­тида 83,5 минг­­дан зиёд оила­нинг яшаш шароити ях­ши­ла­нишига олиб келди. Қишлоқ­лари­­миз шаҳар тусини олиб, ки­шиларнинг тур­муш даража­си ошди, ҳаётга иш­­тиёқи ку­чайди.

Бугунги кунда қишлоқ аҳо­ли­си турмуш даражасини яхши­лаш, янги инфратузилмаларни шакллантириш, пировард мақ­садда қишлоқ аҳолиси дунёқа­ра­шини тубдан ўзгартириш, мам­­лакатимиз қишлоқлари қиё­фасини бутунлай янги бир босқичга кўтаришга қаратилган кенг қамровли тадбирлар амал­­­­га оширилиши давом эт­ти­­рилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мир­зиёевнинг 2016 йил 21 октябр­даги ПҚ-2639-сонли "2017-2021 йилларда қишлоқ жойлар­да янгиланган намунавий ло­йи­ҳалар бўйича арзон уй-жой­лар қуриш дастури тўғриси­да"ги қа­­рори ушбу йўналишда янги ривожланиш босқичига асос сол­ди. Халқимизга янада қулай имконият ва шароитлар яратиш учун арзон, замонавий, шинам уй-жойлар бунёд этишга ки­ри­шилди. 2017 йилда диёримиз қиш­лоқ масканларида 15 минг­та ана шундай тураржой барпо этилади. Вилоятимизда ҳам бу борада муайян натижаларга эришилмоқда.  

— Республикамиз Президен­ти­нинг мазкур қарорига биноан аҳолига қулайлик яратиш мақ­са­дида, такомиллашган янги ло­­­­йиҳалар асосида оммабоп уй-жойлар қурилиши режа­лаш­­­ти­рилди, — дейди "Қиш­лоқ­­­­қури­лиш инвест" МЧЖ ин­жи­ниринг компанияси вилоят фи­­лиали директорининг иқти­сод бўйича ўринбосари Азиз Ази­мов. — 2017 йил дастури дои­­­­­расида бизнинг вилояти­миз­да 24 та массивда 1185 та, шундан, амалдаги лойиҳалар бў­йича 469 та 1 қаватли 3, 4, 5 хо­нали, такомиллаштирилган лойиҳалар бўйича 220 та 1 қа­ватли 2-3 хонали, 152 та 2 қа­ватли 4 хонали 2 хона­дон­ли, 224 та 2 қаватли 4 по­дъезд­­ли 16 хонадонли уй­лар ва 120 та 3 қаватли 4 подъезд­ли 24 хо­надонли ижтимоий ту­­раржой­лар қу­рилиши кўз­да тутилган. Ҳо­зирги кун­да Кармана тума­ни­­нинг "Луба­тон" масси­вида 1 қа­ватли, 3 хонали, 2 со­тих­ли 46 та уй-жой, 2 қа­­ватли 4 хо­нали, 2 хона­дон­ли (бир-би­рига ту­таш­тирилган) 2 та уй, 2 қа­ват­ли 4 подъездли 16 хо­на­дон­ли 2 та уй, жами 82 та хо­­­­надонга мўлжал­лан­­ган уй-жойларда иш­лар якун­ланиб, фой­дала­нишга топ­ши­рилди.

Ҳа, бугун янги уй-жой­лар­га кў­чиб ўтган бахтиёр оила со­ҳиблари ўз қувонч­ларини яшир­­­­маяптилар. Яшаш учун ни­ҳоятда қу­лай, арзон, за­мо­на­вий ва ши­нам уй-жойлар барпо эти­ла­ёт­ганлиги нимадан дало­лат бе­ра­ди? Бу, аввало, юр­­ти­миз­да ҳукм су­раётган тинч-осу­да ҳаёт, бар­қарорлик, фа­ро­вон­лик ва тў­кин­лик бел­гиси­дир. Қола­верса, хал­қи­миз­нинг ўзаро аҳил-иноқ, барча мил­­ла­ту элат вакил­лари­нинг бир-би­рига ҳур­мат ва меҳр-му­ҳаббат би­лан яша­ёт­ган­лик­лари ҳоси­ла­сидир.

Жамолиддин АҲТАМОВ.

Сурат муаллифи Жумамурот МИРЗАЕВ.

 

Кўрилганлар сони: 3502 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus