вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Муаммолар ўз ечимини топмоқда


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июнда қабул қилинган "Yoshlar — kelajagimiz" давлат дастури тўғрисида"ги фармони билан амалга киритилган давлат дастурининг ижросини таъминлаш, унда белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳияти билан таништириш мақсадида Навоий вилояти ҳокими, 1-сектор раҳбари Қобулжон Турсунов навбаҳорлик банд бўлмаган ёшлар билан учрашди.

3 август куни тумандаги "Камалак" болалар ором­го­ҳида кўтаринки руҳда ўтган мазкур очиқ мулоқот даво­мида вилоят раҳбари томо­ни­дан "Yoshlar — kelajagimiz" Давлат дастурнинг ҳар бир банди таҳлил қи­линиб, ёш­лар ўзларига яра­тиб берил­ган имкониятдан самарали фойдаланишлари зарурли­ги қайд этилди. Тадбир ав­валида 18 ёшга тўлган 6 на­фар навбаҳорлик йигит-қизга фуқаролик пас­порт­ларини топшириш ма­ро­сими бўлиб ўтди.

Учрашувда ёшларни қи­зиқ­тирган саволлар ва ўй­лантириб келаётган муаммо­лар жойида ўрганилиб, бу бўйи­ча корхона ва таш­килотлар, бандлик, банк ва молия муассаса­ла­ри раҳ­бар­ларига тегишли топши­риқлар берилди.

Шундан сўнг чеварликни ният қилган 40 нафар қизга имтиёзли кредит асосида замонавий тикув машина­лари топширилди.

"Ҳаловаттепа" маҳалласи­да яшовчи Гулмира Худой­бердиева ёшлигидан тикув­чиликка қизди. Касб-ҳунар коллежини тамомлагач, "Зар­ни­гор че­вар" тикувхона­сини очди. 2 нафар қизни иш би­лан таъ­минлади. Ҳо­зирги кунда 10 нафардан ошиқ шогирд­лари бор. Г. Худой­бер­диева учрашувда янги тикув ма­шинаси сў­раб, му­рожаат қил­ган эди, муаммо­си жо­йи­да ҳал этил­ди. Ҳу­нар­манд бундан жуда хур­санд.

Шунингдек, кол­леж­ни та­момлаган 3 нафар йигитга пайвандлаш ускунаси, эҳ­тиёж­манд оила фарзандла­ридан 4 нафарига микротўл­қинли печлар тақдим этил­ди. Имконияти чекланган 2 на­фар йигит ва 1 қизга тад­биркорлик фао­лиятини бош­лаш учун вилоят ҳокими­нинг Ўзбекис­тон ёш­лар иттифоқи вилоят кенга­ши ҳузурида ташкил этил­ган жам­ғарма­си ҳисо­би­дан ажратилиши­га кўр­сат­ма берилди. Жами бў­либ 50 миллион сўмга яқин ана шундай имтиёзли кре­дит ёшларга берилиши эълон қилинди.

— Вилоятимиз ҳокими би­лан юзма-юз учрашиб, мулоқот қилганимдан беҳад хурсанд бўлдим. — дейди Б. Пирматов. — Имкониятим чекланган бўлсада, тадбир­кор­ликни бошлашга иштиё­қим баланд. Бунинг учун менга 25 миллион сўм маб­лағ ажратилди. Иссиқхона таш­кил этиб, ўзим сингари ёшларни иш билан таъмин­ла­моқчиман. 

Учрашув доирасида таш­кил этилган меҳнат ярмарка­си эса банд бўлмаган ёш­лар учун айни муддао бўлди. Унда тумандаги 78 та таш­килот ва муассаса 251 бўш иш ўрни билан иштирок этди. Ярмарка давомида 72 нафар ёш ўзларига муносиб иш ўринларига эга бўлишди.

Нурота туманидаги Эргаш Жуманбулбул номли мада­ният ва истироҳат боғида ҳам вилоят ички ишлар бош­қар­ма­си бошлиғи, 3-сектор раҳ­бари Рустам Турсунов­нинг ҳу­дуд ёшлари билан ана шун­дай учрашуви бўлиб ўтди. Унда 350 нафар йигит-қиз иштирок этиб,70 га яқин са­вол билан мурожаат қилишди.

Сектор раҳбари ёшлар­нинг мурожаатларини ўрга­ниш ва ҳал этиш учун мута­садди ташкилот раҳбарла­ри­га топшириқ ва тавсиялар берди.

Тадбир давомида 50 на­фар қизга 5 йиллик муддат билан имтиёзли кредит асосида тикув машиналари, 20 нафар йигитга майда шохли чорва моллари сотиб олиши учун сертификатлар топширилди. 22 нафар йи­гит-қизнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун ер-жой ва кре­дит сўраб қил­ган муро­жаат­лари юзасидан ҳам те­гишли соҳа ходимла­рига топ­шириқлар берилди. Бун­дан ташқари, 10 нафар ёшга тумандаги фермер хўжалик­ларидан такрорий экин экиб олишлари учун ижарага 1 гек­тардан ер ажратилди.

— Мен ер эгаси бўлиш, ундан унумли фойдаланиш­га жуда қизиқаман, — дейди "Янги ҳаёт" маҳалласи­дан учрашувга келган Ж. Абду­раупов. — Ушбу фаолиятда ўзимни синаб кўриш учун ер сўраб муро­жаат қилгандим. Тумандаги "Нарзулло эркин" фермер хўжалигидан ижара­га 1 гектар ер бе­рилди. Унга такрорий экин сифатида мак­кажўхори эк­дим. Хўжалик ишчилари мен­га кўмакдош бўлишмоқда.

Учрашув доирасида таш­кил этилган полиз маҳсулот­лари ва мева-сабзавотлар етиштиришга ихтисослаш­ган фермер хўжаликлари­нинг кўргазмалари, қовун сайли ҳамда муваффақият­га эриш­ган тадбиркорлар­нинг маҳо­рат дарслари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Кўрилганлар сони: 201 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus