вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш
Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат
Интерактив
давлат
хизматлари
25.10.2018 11:08:59
Айни вақтда Навоий шаҳрида гостролда бўлиб турган Тошкентдаги "Восток" шапито-цирки имконияти чекланган шахслар учун "Мўъжизасиз мўъжиза" деб номланган хайрия акцияси ўтказмоқда.
Унда акробатлар, ҳаво гимнастикачилари ва бошқа кўплаб цирк усталари ўз санъатини намойиш этяпти.
Дастурдан жой олган Африканинг "Tanzanian boys" гуруҳи — Модини, Иди, Ино ва Жонларнинг мураккаб трюклардан иборат акробатик машқлари каттаю кичикка ўзгача завқ-шавқ бахш этди.
— Навоийлик ёшлар цирк санъатини ҳам жуда яхши тушунар ва қадрлар экан, — дейди цирк бошқарувчиси Ж. Ражабов. — Дастуримиз муваффақиятли намойиш этилаётганидан бағоят мамнунмиз. Ҳар бир чиқишимиз томошабинлар томонидан гулдурос қарсаклар билан илиқ кутиб олинаётгани бизга катта илҳом бағишламоқда. Санъаткорлар учун бу жуда муҳим.
— Пойтахтдан ташриф буюрган шапито циркини томоша қилиш учун оилавий келдик, — дейди Навоий шаҳридаги 1-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг 3-синф ўқувчиси А. Бахтиёров. — Цирк усталарининг манеждаги чиқишлари менда катта таассурот қолдирди. Айниқса, Нала ва Симба лақабли қоплонларнинг моҳирлик ва эпчиллик билан бажарган ҳаракатлари, маймунча ва кучукчанинг қувноқ ўйинлари ҳамда қизиқарли фокуслар жуда ёқди.
Тадбир учун тайёрланган бежирим либослар, жўшқин рақслар ва масхарабозларнинг ҳазил-мутойибалари ҳеч бир томошабинни бефарқ қолдирмади.
Жами мурожаатлар:3012
Кўриб чиқилган:448 (15%)
Кўриб чиқилмоқда:2564 (85%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а