Бугун: 08 Мар 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > “Мен талаба бўлдим!”


Омадли абитуриентлар учун эсда қоларли кун — тест натижалари эълон қилинганига ҳам кўп бўлмади. Вилоятимиздаги олий ўқув юртларида бўлганимизда билимлар синовига пухта тайёргарлик кўрган ҳолда талабалик бахтига мушарраф бўлган йигит-қизларни учратдик.

— 191,7 балл билан НДПИ­нинг тарих фа­культетига грант асосида ўқишга қа­бул қилиндим, — дейди биз би­лан суҳ­батда хатирчилик Одил Тонг­ота­ров. — Бун­дан чек­сиз ҳаяжондаман. Ахир, мен талаба бўлдим! Ҳарбий хиз­матга бориб келгач, ўзим қизиққан соҳа бўйича тай­ёр­гарликни бошла­ган­дим. Ўт­ган йили етарлича балл тўп­лаёлмадим. Бу йил эса ўз устимда мустақил иш­лашни кучайтирганим на­тижасини кўрсатди. Ке­лажакда яқин­ла­рим, устоз­ларим ва ота-онам ишон­чини оқламоқ­чи­ман. Ўз со­ҳамнинг етук му­та­хассиси бўлиб, Вата­ни­миз та­рақ­қиёти учун хизмат қи­лиш ния­тидаман. 

НДКИ ҳам ёшлар билан гав­жум. Тест натижалари эълон қилинган доскага қа­раб, ДТМ рақамини топган йигитнинг ҳаяжонларига биз ҳам шерик бўлдик.

— Ўқишга кирибман! 150,1 балл, грант асосида! — дей­ди талабалар сафига қў­шил­ган Руслан Раҳмонов. — Институтнинг технологик жа­раёнлар ва ишлаб чи­қа­ришларни автоматлаш­ти­риш ва бошқарув факуль­те­тига ҳужжат топширгандим. Энди талабаман! Қи­зил­тепа агроиқтисодиёт коллежи­даги устозларим ва ту­ман­да­ги 15-умумий ўрта таълим мактаби ўқи­тув­­чиси Зав­қид­дин Сафаровдан чексиз мин­нат­дор­ман. Талабалик бахтига эришишимда улар­нинг ҳис­са­си катта. Муста­қил­лигимизнинг 23 йиллиги­га ўз би­ли­мим билан талаба бўлиб, совға ҳозирла­ганим­дан бах­тиёрман. Келгусида юртимиз гуллаб-яш­на­ши­га меҳ­на­тим, иқтидорим билан улуш қўшсам дейман.

Талабаликнинг олтин дав­рига қадам қўяётган бу каби изланувчан, интилувчан ёш­ларни олий ўқув юрти тала­баси деган ном билан қут­ларканмиз, Ўз­бе­­­кистонимиз ривожига ҳисса қўшишдек улкан ти­лак­­ларингиз амалга ошсин, деб қоламиз.

Кўрилганлар сони: 5962 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus