03.10.2017 15:06:35
Чилининг Сантьяго шаҳрида ўтган дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 64 давлатдан 428 нафар спортчи ғолиблик учун куч синашди. Улар орасида Навоий олимпия захиралари коллежининг 1-босқич ўқувчиси Мақсуд Очиловнинг ҳам борлиги таҳсинга лойиқдир. У Навбаҳор тумани, "Бурқут" маҳалласида яшайди.
Мусобақанинг дастлабки кунида 50 килограммгача бўлган дзюдочилар баҳсида иштирок этган спортчимиз Мақсуд австралиялик Кейн Стюарт, иккинчи даврада венгриялик Фечко Санадларни енгди. Финал йўлланмаси учун ўтказилган жангда татамига туркиялик Эждер Токтай билан баҳс олиб бориб, уни ҳам мағлубиятга учратди.
Жаҳон чемпионатининг олтин медали учун кечган муросасиз беллашувда Мақсуд бразилиялик Алди де Оливейрага қарши гиламга тушди ва кумуш медални қўлга киритди.
— Халқаро майдондаги нуфузли мусобақада қатнашаётганимда мени мана шу даражада вояга етказган ота-онамнинг меҳри, Ватанимиз, маҳалладошларим турганини, яратилаётган шароитларнинг барчаси истиқлолимиз шарофатидан эканини чин дилдан ҳис қиламан. Мана шу туйғу менга катта куч-қувват ва ишонч берди, — дейди М. Очилов. — Спорт билан шуғулланишим нафақат жисмонан соғлом, балки мустаҳкам иродали ва қатъиятли бўлишимга ёрдам бермоқда. Бизнинг оила "спортчилар оиласи" десам, муболаға бўлмайди. Чунки отам Салим Жумаев кураш бўйича мураббий. У кишидан жуда кўп нарсани ўргандим. Юқори натижаларга эришишимда устозим Исмоил Қурбоновнинг ҳам хизматлари катта. Исмоил ака мусобақага кетишимдан олдин "Сен у ерга нафақат ўзбекистонлик дзюдочи, балки Ўзбекистоннинг юзи ҳам бўлиб кетаяпсан. Юзинг ерга қарамасин", дедилар. Хулоса қилдим. Натижаси ёмон бўлмади.
Мақсуднинг спорт билан ошно бўлганига 5 йил бўлибди. У шу давр ичида бир неча бор Осиё ва Ўзбекистон чемпионатларида иштирок этиб, тенгдошлари орасида тенгсиз эканини исботлаб, шоҳсупа чўққисига кўтарилган.
Болалар спортини ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар изчил давом эттирилар экан, Мақсуд каби ёшларимизнинг соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши, ўз куч ва салоҳияти билан дунёни лол қолдириб, Ўзбекистон фарзандлари ҳеч кимдан кам эмаслиги ва ҳеч қачон кам бўлмаслигини исботлайвериши шубҳасиз.
Хуршида НАРЗИЕВА.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Жами мурожаатлар:213
Кўриб чиқилган:139 (65%)
Кўриб чиқилмоқда:74 (35%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а