Бугун: 23 Апр 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Маърифат маскани

Маърифат маскани

25.07.2017 18:31:59


Қадимий ва навқирон Ванғози қишлоғи бугун замонавий шаҳар қиёфасини олмоқда. Шу боис Европа давлатларининг юртимиздаги элчиларидан бир гуруҳи ушбу манзилга ташриф буюришганида ўз ҳайрат ва ҳавасларини ифодалашга сўз тополмаганлар. Бугун туман ҳокимлиги ташаббуси, тадбиркор инсонлар ҳомийлигида яна бир эзгу ва савоб ишга қўл урилди. "Тошмасжид" МФЙ ҳудудидаги шу номдаги жомеъ масжиди 2003 йилда таъмирдан чиқарилган эди. Вақт ўтиши билан "Тошмасжид" яна таъмирталаб аҳволга келиб қолди. Шу боис жорий йилнинг май ойидан бошлаб мазкур тарихий обидада қайта таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Ш. Гадоев бош­чи­лигидаги бунёд­кор­лар масжид гум­ба­зи томи ва ичка­ри­сига сайқал бе­ри­шаётган бўлса, Р. Са­­ло­мов қу­рувчи­лари "Маъ­рифат хо­на­си" (ўқув зали) ва бош­қа хона­ларни сифатли таъ­­­мир­лаб, жи­ҳоз­лаб бе­риш­ди. Улар томо­ни­дан масжид ҳов­лиси атро­фи­га чам­ба­рак-панжа­ралар, ёриткич чи­роқ­лар ўрнатиб бе­рил­ди. F. Жўраев то­монидан та­ҳо­рат­хона му­кам­мал таъ­мир­­ла­ниб, иссиқ ва совуқ сув ти­зими иш­га туши­рил­ганлиги зиёрат­чи ва намозхонлар учун қу­лай­­лик яратди. Атроф гулу гулзор, май­донга турфа экин­лар экил­ган, дарахтлар соя-сал­қин бер­моқда. Маълумки, Юрт­бо­ши­миз Шавкат Мир­зиёев­нинг та­шаб­буси билан диёримизда яна ки­тоб маъри­фатига, ба­диий ада­биёт тарғиботига эъ­тибор ош­ди. Ушбу йўналишда қабул қи­линган тарихий Фар­мойиш ҳам шубҳа­сиз юрти­миз­да ки­тобхонлик ҳа­ракатига куч­ли турт­ки бер­ди. Жойларда ўт­казилаётган турли адабий-маъ­рифий тадбирлар, китоб мара­фонлари, акция­лари, ке­ча­лари шундан дало­лат.

"Тошмасжид" жомеъ мас­жи­ди ҳудудида бўш, бекор ёт­ган би­нони тадбиркор Рустам Са­ломов хусусий корхонаси қу­­рувчилари томонидан таъ­мир­ланиши эва­зига фойдала­ниш­га топширилган ку­тубхона ва "Маърифат хонаси" замонавий услубда қурилаёт­ганган зиё маскан­лари­дан ҳеч ҳам қолишмайди. Қай­та чирой очган хоналар мебель, стол-стуллар, совиткич, те­ле­визор, компьютер, оргтехника восита­лари билан бойитилди. Энди бу ерда бемалол китоб­хон­лик, шеъ­рият байрамлари, адабий учра­шувлар ва турли маъ­навий-маъ­рифий тадбир­лар ўтказиш им­кони бор.

"Тошмасжид"нинг офтоб ну­рида ярақлаган нилий гумбази, виқорли минорига боқиб, қал­бимиз ўтмиш меросимиздан фахр-ифтихор, бугунимиздан мам­нунлик, истиқболимиздан умидворлик туйғуларига тўлиб-тошди.

О. ЖАББОРОВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 2306 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus